Аввалги сайт     

Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилотида спортнинг “Ракетамодель” тури бўйича мусобақа ўтказилди

27 Апрель 2017

Бугунги кунда мамлакатимизда ёшларимиз ўқиб изланишлари, юрт шарафини ҳам маънан,ҳам жисмонан ҳимоя қилишга доимо тайёр туришлари учун таълим йўналишининг ҳар бир жабҳасида жаҳоннинг энг илғор педагигикаси асосида сабоқ берилмоқда. Келажагимиз эгалари таълимнинг ҳар бир йўналишида билим олишлари учун барча эшиклар очиқ, имкониятлар талайгина хаттоки, спорт турларининг барча жабҳаларида шуғулланишлари ва малакаларини оширишлари учун етарлича мураббийлар, спорт мажмуалари ёшларимиз ихтиёрига топширилган. Жумладан, Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги Ўқув спорт техника клублари ўртасида спортнинг “Ракетамодель” тури бўйича Тошкент шаҳар биринчилиги ва чемпионатининг биринчи босқичи Сергели туманида жойлашган “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби”нинг стадионида ўтказилди. Ушбу мусобақанинг барча қатнашчилари ўз қўл меҳнатлари ёрдамида ясаган ҳар хил кўринишдаги ракетамоделлари билан турли синфларда яъни йўналишларда 200-250 метр баландликка учириш бўйича беллашишди.

 

Мусобақада 40 дан ортиқ иштирокчилар ўз жамоалари ва Ўқув спорт техника клублари шаънини ҳимоя қилиш мақсадида ғолиблик учун астойдил ҳаракат қилишди. Ёшларимиз олдиндан олий ўрин учун тинимсиз меҳнат қилишгани ва изланишгани чемпионат давомидаги саъй-ҳаракатларидан яққол сезилиб турди.

“Ракетамодель” тури бўйича Тошкент шаҳар биринчилиги ва чемпионатининг биринчи босқичи натижалари жамоавий таркибдаги қатнашчиларнинг натижилари қуйдагича:

1-ўрин Сергели Ўқув спорт техника клуби;

2-ўрин Чилонзор Ўқув спорт техника клуби;

3-ўрин Яккасарой Ўқув спорт техника клуби.

Ғолибларга ташкилотнинг эсдалик совғалари ва диплом топширилди. Тошкент шаҳар биринчилигининг иккинчи яъни якуний босқичи тақвимий режа асосида шу йилнинг 1 ноябрь куни ўтказилиши режалаштирилмоқда.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree