Аввалги сайт     

Самарқанд вилояти Жомбой туманида “Шунқорлар” ўзаро беллашишди

21 Апрель 2017

Ўзбекистон Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жомбой автомобиль мактабининг ўқув базасида 2017 йил 19 апрель куни ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ишларини яхшилаш ҳамда уларда ватанпарварлик ва маънавий баркамоллик фазилатларини тарбиялаш муҳим ҳамда долзарб масала эканлигини ҳисобга олиб, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Жомбой туман Кенгаши, туман Мудофаа ишлари бўлими, туман касб-ҳунар коллежлари, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, Касаба уюшмалари туман Кенгаши, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлимининг қўшма қарорига асосан “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди. Туман босқичида Низом асосида 7 та жамоа қатнашдилар. Мусобақа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда юқори савияда ўтказилди.

 

Мусобақа якунига кўра:

Жомбой Маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг “Сардор” жамоаси
1-ўринни, Жомбой Транспорт касб-ҳунар  коллежи “Бўрилар” жамоаси
2-ўринни, Жомбой Енгил саноат касб-ҳунар коллежи “Қалқон” жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.

“Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг вилоят босқичида иштирок этиш учун Жомбой Маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг “Сардор” жамоаси тавсия этилади.

Мусобақа якунида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши ҳамда “Ватанпарвар” ташкилоти Жомбой автомабиль мактаби томонидан ғолиб жамоаларга фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширилди ҳамда фаол иштирок этган ўқитувчи ва ўқувчиларга ташаккурномалар билан тақдирланди.

 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree