Аввалги сайт     

“Картинг пойгаси” бўйича Наманган вилоят Кубоги I босқич мусобақаси ташкил этилди

17 Апрель 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташкилотлари томонидан “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги дастур ижросини таъминлаш ҳамда Спорт тадбирларининг 2017 йил тақвимий режаси ижросини таъминлаш мақсадида “Картинг пойгаси” бўйича ўтказилган очиқ вилоят Кубоги I босқич мусобақаси “Ватанпарвар” ташкилоти Учқўрғон туман Ўқув спорт техника клубига қарашли Картадромида ўтказилди.

 

Мусобақада Андижон, Фарғона вилоятлари, Наманган автомобиль мактаби,  Наманган шахар ва туманлар жамоалари иштирок этдилар. Мусобақа қизғин, муросасиз ва бахсларга бой ўтди. “Картинг спорти” бўйича очиқ вилоят Кубоги I-босқич мусобақасида 75 нафардан зиёд спортчилар иштирок этиб, натижалар қуйидагича:

50 м3 -синфи бўйича /Пионер/ (7-9 ёшдагилар ўртасида)

I  ўрин Эгамбердиева Ясмина - Уйчи тумани

II ўрин Ғайбуллаев  Азимжон - Янгиқўрғон тумани

III ўрин Саидов  Исмоилжон - Фарғона вилояти

61,5 см3 -синфи бўйича /Мини/  (10-13 ёшдагилар ўртасида)

I ўрин Мухаммаджонов Музаффар - Уйчи тумани

II ўрин Анваржонов Азамат - Мингбулоқ   тумани 

III ўрин Ўрманов Салимжон - Андижон вилояти

125 3-синфи бўйича /Союзный-юниор/ (14-17 ёшдагилар ўртасида)

I ўрин  Эрматов Тўхтамурод - Янгиқўрғон тумани    

II ўрин Мамажонов  Иброхим - Косонсой  тумани

III ўрин Абдулхофизов Асадбек - Учқўрғон  тумани 

125 см3-синфи бўйича /Союзный/ (18 ёшдан катталар ўртасида)

I ўрин Сардоров  Сарвар - Наманган   ВТваАСТМ

II ўрин Қосимов Тоиржон - Фарғона вилояти 

III ўрин Красненко  Илья - Учқўрғон  тумани  

125 см3-синфи бўйича /Восток/ (18 ёшдан катталар ўртасида)

I ўрин Исмоилов  Исломжон - Андижон вилояти  

II ўрин Тўрабоев  Рахимжон - Уйчи тумани

III ўрин Эргашев  Қобилжон - Норин тумани  

125 см3-синфи бўйича /Свободный/ (18 ёшдан катталар ўртасида)

I ўрин Эгамбердиев  Адхамжон - Уйчи тумани 

II ўрин Кукибоев  Мухаммад - Наманган ВТваАСТМ

III ўрин Ишматов  Элдор - Наманган  автомобил мактаби  

250 см3-синфи бўйича(18 ёшдан катталар ўртасида)

I ўрин Исмоилов  Султон - Фарғона  вилояти

II ўрин Жўраев  Бахтиёр - Тўрақўрғон тумани

III ўрин Абдуллаев  Шерали - Уйчи тумани  

                                          Умумжамоа  ҳисобида

I ўрин Уйчи туман ЎСТК жамоаси

II ўрин Янгиқўрғон туман ЎСТК жамоаси

III ўрин Мингбулоқ  туман  ЎСТК жамоасига насиб этди.

Мусобақанинг тақдирлаш маросимида “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси А.Алаходжаев ва барча Ўқув спорт техника клуби бошлиқлари иштирок этишди. Мусобақа якунида ғолиб спортчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят кенгашининг фаҳрий ёрлиқлари, медаллари ва эсдалик совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree