Аввалги сайт     

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан “Ўқ отиш” спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди

17 Апрель 2017

Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан бақувват ва маънан соғлом бўлишлари учун Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан спортнинг техник ва амалий турлари ривожлантирилиб, унинг эртанги истиқболини юксалтириш мақсадида тасарруфдаги ташкилотларда белгиланган режа асосида изчиллик билан  кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Спортнинг техник ва амалий турларидан бири ҳисобланган “Ўқ отиш” спорт тури бўйича малакали мурабийлар томонидан, мунтазам равишда олиб борилаётган машқлар асосида моҳир спортчилар тайёрланмоқда. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тасарруфдаги ташкилотлар ўртасида спортнинг “Ўқ отиш” тури бўйича Чилонзор Ўқув спорт клубида жойлашган тирда Тошкент шаҳар биринчилигининг иккинчи босқичи ўтказилди. Тадбирда дастлаб Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси янгради. Сўнгра тадбир ташкилотчиларидан Тошкент шаҳар Кенгаши раис ўринбосари А.Джалолов сўзга чиқиб, мусобақа иштрокчиларига омад тилади ва тадбирни очиқ деб эълон қилди. Мусобақага 100 нафардан ортиқ ёшлар томошабин сифатида ташриф буюришди.

 

Пневматик милтиғдан ўқ отиш бўйича ВП-2 машқида ўсмирлар ўртасидаги натижалар қуйдагича:

1-ўрин Ражабов Рустам (Чилонзор Ўқув спорт клуби-1)

2-ўрин  Никитин Илия (Чилонзор Ўқув спорт клуби-2)

3-ўрин Узоқов Жаҳонгир (Мирабод Ўқув спорт клуби)

Пневматик милтиғдан ўқ отиш бўйича ВП-2 машқида қизлар ўртасидаги натижалар қуйдагича:

1-ўрин Муталова Инола (Чилонзор Ўқув спорт клуби-1)

2-ўрин Давидова Александра (Чилонзор Ўқув спорт клуби-2)

3-ўрин Исаева Махдия (Сергели Ўқув спорт клуби)

Пневматик пистолетдан ўқ отиш бўйича ПП-1 машқида ўсмирлар ўртасидаги натижалар қуйдагича:

1-ўрин Никитин Вениамин (Чилонзор Ўқув спорт клуби-1)

2-ўрин Аъзамжонов Аббосбек (Тех Р)

3-ўрин Махамаджонов Дониёр (Мирабод Ўқув спорт клуби-2)

Пневматик пистолетдан ўқ отиш бўйича ПП-1 машқида қизлар ўртасидаги натижалар қуйдагича:

1-ўрин Тухватуллина Элина (Чилонзор Ўқув спорт клуби-1)

2-ўрин Марченко Александра (Мирабод Ўқув спорт клуби-1)

3-ўрин Карачан Елизаветта (Мирабод Ўқув спорт клуби-2)

ПП-1 ва ВП-2 машқида жамоалар ўртасидаги натижалар қуйдагича:

1-ўрин Чилонзор Ўқув спорт клуби-1

2-ўрин Чилонзор Ўқув спорт клуби-2

3-ўрин Мирабод Ўқув спорт клуби-1

Ғолиб бўлган қатнашчилар Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти Кенгаши томонидан эсдалик совға ва диплом билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree