Аввалги сайт     

Спорт мусобақаси 100 нафардан ортиқ пойтахт ёшлари бирлаштирди

12 Апрель 2017

Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги ташкилотлар ўртасида  спортнинг авиамодель тури “Хона авиамодель” йўналиши бўйича ўсмирлар ва спортчилар ўртасида Тошкент шаҳар биринчилиги  чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақа Бектемир тумани 293 мактаб негизида ташкил этилди. Мусобақага 100 нафардан ортиқ ёшлар томошабин сифатида ташриф буюришди.

 

Тошкент шаҳар биринчилиги қатнашчилари ўртасида қизғин музокаралар ўтказилди. Спортчилар ўзларининг бор маҳоратларини намойиш этишди, ўз туманларининг шарафини ҳимоя қилиш учун астойдил харакат қилишди. Спортнинг  авиамодель тури “Хона авиамодель” йўналиши спортчидан  куч ва абжирликни, шу билан бир қаторда ўта зийракликни ҳам талаб этади. Якка тартибда ва жамоавий йўналишда ташкил этилган Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги ташкилотлар ўртасида спортнинг авиамодель тури “Хона авиамодель” йўналиши бўйича ўсмирлар ва спортчилар ўртасида Тошкент шаҳар биринчилининг биринчи босқичи ўтказилди

F-1-D классида спортчилар ўртасидаги натижалар қуйдагича:

1-ўрин Равшан Мирзажонов. Мирзо Улуғбек УСТК

2- ўрин Шаҳзод Чавандозов Яккасарой  УСТК

3-ўрин Илёсхон Азимов ТЕХ PROGRES  SPORT. “ТРS”

F-1-D классида спортчилар ўртасидаги жамоавий ўйин натижалари қуйдагича:

1-ўрин Яккасарой  УСТК

2- ўрин Мирзо Улуғбек УСТК

3-ўрин Чилонзор УСТК

F-1-М классида ўсмирлар ўртасидаги натижалар қуйдагича:

1-ўрин Шаҳзод Чавандозов  Яккасарой  УСТК

2- ўрин Абулмансур   Қабулов. ТЕХ PROGRES  SPORT. “ТРS

3-ўрин Жамол Умаров. Чилонзор УСТК

F-1-М классида ўсмирлар ўртасидаги жамоавий натижалар қуйдагича:

1-ўрин Яккасарой УСТК

2- ўрин ТЕХ PROGRES SPORT. “ТРS

3-ўрин Баркамол Авлод Юнусабод тумани

Мусобақа ғолиблари Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилотининг эсдалик совғлари ва диплом билан тақдирланди.

 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree