Аввалги сайт     

Ҳарбий–техник мутахассисликка тайёрлаш бўйича 2017-2018 ўқув йили биринчи оқимининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди

12 Апрель 2017

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга, ёшлар ва фуқароларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш, ўз ташкилоти тизими орқали тегишли давлат органлари, жамоат ва нодавлат-нотижорат ташкилотларига ёшлар ва фуқаролар ўртасида Ватанни ҳимоя қилиш ҳақидаги ғояларни тарғиб этиш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларида кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактабида ҳарбий–техник мутахассисликка тайёрлаш гуруҳ чақирилувчиларининг 2017-2018 ўқув йили биринчи оқимининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

 

Очилиш маросимида Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят кенгаши раиси ўринбосари Р.Эгамбердиев, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят кенгаши раиси А.Алаходжаев ва чақирилувчиларнинг ота-оналари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир Наманган шаҳридаги “Садо зарб” гуруҳи созандаларининг саҳна кўринишлари билан бошланди.

Тадбирни Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш  “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят кенгаши раиси ўринбосари Р.Эгамбердиев очиб берди ва юртимизда ёшларга ҳамда чақирилувчиларга айниқса муддатли ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт–шароитлардан унумли фойдаланиш  тўғрисида гапириб ўтди.

Тадбир давомида “Зулфия” номидаги давлат мукофоти сохибаси Шоҳсанам Усубжонова, Халқаро мукофотлар совриндорлари Наманган санъат коллежи талабалари Зокира Азизова, Тоиржон Бултуровлар томонидан чақирилувчи ёшларга ва меҳмонларга табриклар йўлланди ҳамда қўшиқлар намойиш этилди.

Шунингдек, Чақирилувчиларнинг ота-оналари номидан Ғайбуллаева Ўлмасхон сўз олиб “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактабида яратилган шарт-шароитлар тўғрисида тўхталиб, барча ота-оналар номидан минатдорчилик билдирди.

Чақирилувчилар номидан Тўхлимирзаев Нодирбек сўз олиб “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактабидаги шарт-шароитлар, раҳбарият ва ўқитувчилар томонидан берилаётган билимлар тўғрисида тўхталиб, барча чақирилувчилар номидан минатдорчилик билдирди.

Шундан сўнг Мажлислар залида чақирилувчиларнинг ота-оналари билан йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят кенгаши раиси А.Алаходжаев, Наманган автомобиль мактаби бошлиғи Ҳ.Жўраевлар сўзга чиқиб Наманган автомобиль мактабининг ташкил этилиши, тузилиши, чақирувчиларга яратилган шарт-шароитлар, тартиб қоидалари  ва талабларини тушунтириб ўтдилар.  

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree