Аввалги сайт     

“Ёзги биатлон” спорт тури бўйича Фарғона вилоят биринчилиги мусобақаси ташкил этилди

11 Апрель 2017

Ёзёвон автомобиль мактаби негизида тизимдаги ўқув спорт техника клубларида мавжуд спорт тўгаракларида “Ёзги биатлон” спорт тури бўйича шуғулланиб келаётган ёш спортчилар ўртасида Фарғона вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Вилоят кубогида жами 15 та жамоадан 36 нафар спортчилар иштирок этиб, булардан 17 нафари қизлар ҳамда 19 нафари ўғил болларни ташкил этади.

 

Мусобақа шарти ва натижаларига кўра натижалар қуйидагича:

Қиз боллар ўртасида:

Биринчи ўрин: Ахмадалиева Диёра – ВТАСТМ;

Иккинчи ўрин: Ахмаджонова Нодиро – Ёзёвон Ав.М;

Учинчи ўрин: Худойбердиева Махлиё – Бувайда туман ЎСТК.

Ўғил боллар ўртасида:

Биринчи ўрин: Абдусатторов Умиджон – Фарғона БТМ;

Иккинчи ўрин: Қосимов Нурмуҳаммадмирзо – ВТАСТМ;

Учинчи ўрин: Мамасолиев Музаффар – Қува туман ЎСТК.

Умумжамоа ҳисобида:

Биринчи ўрин – Вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази;

Иккинчи ўрин – Бувайда туман ўқув спорт техника клуби;

Учинчи ўрин – Қува туман ўқув спорт техника клуби.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчи ва жамоаларга “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree