Аввалги сайт     

“Картинг” спорт тури бўйича Тошкент шаҳар очик биринчилиги мусобақаси ўтказилди

11 Апрель 2017

Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги Тошкент бирлашган техника мактаби картодромида спортнинг “Картинг” тури бўйича Тошкент шаҳар очик биринчилиги ва чемпионати ўтказилди. Юртимизда бундай спорт мусобақаларининг ташкил этилишидан асосий мақсад ёшларимизни нафақат шаҳар, республика босқичларида ғолибликни қўлга киритишлари  учун кенг миқёсда кўплаб ишлар амалга ошираётганини кўрсатиб бериш балки,  келажаги  Ўзбекистонимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом бўлишлари таъминлашдир.

 

“Пионер” синфида инштрок этган спортчиларнинг натижалари қуйдагича:

1-ўрин Нажмиддинов  Камолиддин.  Бектемир Ўқув спорт техника клуби

2-ўрин Ущека Артём. Тошкент вилояти

3-ўрин Назиров Арслон. Тошкент вилояти

“Мини” синфида инштрок этган спортчиларнинг натижалари қуйдагича:

1-ўрин  Симкова Кристина.  Тошкент бирлашган техника  мактаби.

2-ўрин  Дромашко Алексей. Тошкент вилояти.

3-ўрин  Талыбов Элшан.  Яшнобод Ўқув спорт техника клуби.

Кадет - Юниор” синфида  инштрок этган спортчиларнинг натижалари қуйдагича:

1-ўрин Талыбов Эмин.  Яшнобод Ўқув спорт техника клуби.

2-ўрин Беляков Данил. Тошкент бирлашган техника  мактаби.

3-ўрин Темиргалиев Комил.  Тошкент бирлашган техника  мактаби.

Ушбу биринчиликда ва чемпионатида ғолибликни қўлга киритган совриндорлар эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирланди. Ёшлар ўртасидаги спортнинг Картинг спорт тури бўйича ташкил этилган мусобақаларда мунтазам равишта қатнашиб бориш  спортчиларимиз учун келажакда Республика миқёсидаги биринчиликларда иштрок этиш имтиёзини  беради.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree