Аввалги сайт     

“Ватанпарвар” ташкилот ўқув муассасаларида 2017-2018 ўқув йилининг биринчи оқимини очилиш маросими бўлиб ўтди

05 Апрель 2017

Қўқон ва Ёзёвон автомобиль мактаблари ҳамда Фарғона бирлашган техника мактабида 2017-2018 ўқув йилининг очилиш маросими ташкил этилди. Ўтказилган тадбирда ўқув муассасаларида таълим олиш учун жойлардаги Мудофаа ишлар бўлимилари томонидан саралаб олинган курсантлар, уларнинг ота-оналари, Вилоят кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, касб-ҳунар коллежлари талабалари, ҳарбий қисм аскар ва зобитлари, ўқув муассасаларида тахсил олиб, бугунда она Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўтаб, тавсиянома олиб қайтган собиқ курсантлар иштирок этдилар.

 

Ҳарбий қисм аскар ва зобитларининг қўл жанги кўринишлари намойиш этилди. Тадбирда иштирок этаётган она-оналар ҳамда ўқув муассасаларида тахсил олиб, бугунги кунда она Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўтаб, тавсиянома олиб, қайтган собиқ курсантлар ўқишга қабул қилинган курсантларни табриклаб ўтдилар.

Шунингдек, курсантларнинг ота-оналари фарзандларининг таълим олишлари учун ўқув муассасаларида яратилган шарт-шароитлар, ўқув синф хоналари, амалий машғулот хоналари, ётоқҳона, ошхона, кутубхона, спорт майдончалари, ўқ отиш масканлари ва шу каби бошқа амалий ва назарий хоналар билан яқиндан танишдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree