Аввалги сайт     

“Ёзги биатлон” бўйича туман Биринчилиги мусобақаси ўтказилди

05 Апрель 2017

“Ватанпарвар” ташкилоти Уйчи туман ЎСТК томонидан “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишлаб “Ёзги биатлон” бўйича туман Биринчилиги мусобақаси Уйчи Саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи негизида ўтказилди. Мусобақада тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талабалари иштирок этишди. Мусобақани ташкиллаштиришда ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Мудофаа ишлари бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши, Маданият ва спорт ишлари бўлими, “Нуроний” жамғармаси туман кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди. Ўтказилган мусобақада 120 нафар спортчилар иштирок этишиб,  шулардан 52 нафари қиз болалар, 68 нафари ўғил болалар ўз маҳоратларини намойиш этишди.

 

       Мусобақанинг якуний натижалари қуйидагича аниқланди.

                                 /Ўғил болалар  ўртасида/

I ўрин – Неъматуллаев Самандар -                  6-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси   

II ўрин –Хасанбаев  Дилшодбек-                     16-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси       

III ўрин – Шокиржонов Сардорбек-                 6-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси          

                               /Қиз болалар ўртасида/

I ўрин – Мирсалимова Амалия  -                     6-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси          

II ўрин – Муйдинова Махлиё -                         1-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси         

III ўрин – Турсунова  Зохида -                          39-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси   

                            /Ўсмирлар ўртасида/

I ўрин – Собиржанов Азизбек -                     2-сонли академик лицей ўқувчиси       

II ўрин – Қосимов  Турсунбой -                    22-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси        

III ўрин – Қудряшев Александр -                  Наманган юридик коллежи талабаси   

                                 /Ўсмир қизлар ўртасида/

I ўрин –  Абдуллаева  Юлдуз -                       22-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси       

II ўрин – Муҳитдинова  Маъмура -                 6-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси   

III ўрин – Иномхўжаева  Дилфуза  -                26-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси       

                                  /Эркаклар ўртасида/

I ўрин –Турғунов  Исломбек -                         Ёрқўрғон иқтисодиёт ва компьютер техналогиялари касб-ҳунар коллежи талабаси 

II ўрин – Ахмедов Довутхон -                           Уйчи спорт коллежи талабаси     

III ўрин – Абдуллаев Жавлонбек  -                   Ғайрат педагогика коллежи талабаси    

                                        /Аёллар ўртасида/

I ўрин – Шамсиддинова  Барно  -                   Ғайрат педагогика коллежи талабаси    

II ўрин – Ҳамидова  Карима -                         Ғайрат педагогика коллежи талабаси        

III ўрин – Риззададаева Хумора  -                    Уйчи қишлоқ хўжалиги коллежи талабаси        

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида :

                             /Умумтаълим мактаблари  ўртасида/

I ўрин 6-сонли умумтаълим мактаби  жамоаси

II ўрин 22-сонли умумтаълим мактаби жамоаси

III ўрин 39-сонли умумтаълим мактаби  жамоаси  эгаллади.

              /Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари  ўртасида/

I ўрин Ғайрат педагогика коллежи  жамоаси

II ўрин Ёрқўрғон иқтисодиёт ва компьютер техналогиялари касб-ҳунар коллежи

III ўрин Уйчи спорт коллежи жамоаси  эгаллади.

Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Уйчи туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Сатторов, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши раиси А.Жўраев, “Уйчинома” газетаси бош муҳаррири М.Қамбаров,  Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи  “Ватанпарвар” ташкилоти Уйчи туман ЎСТК бошлиғи И.Мавлонов,  умумтаълим мактаблар ва касб-ҳунар коллежлари директорлари иштирок этишиб, ғолибларга “Ватанпарвар” ташкилотининг фаҳрий ёрлиқлари ва эсдалик совғаларини топширишди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree