Аввалги сайт     

Навоий шаҳрида мотокросс спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги мусобақаси ўтказилди

31 Март 2017

Навоий шаҳрида 2017 йил 25-26 март кунлари Мотокросс спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги 2-босқич мусобақаси юқори савияда ўтказилди. Ушбу мусобақада барча ҳамкор ташкилотлар иштирок этди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлардан келган мусобақа иштирокчилари Навоий вилояти “Ватанпарвар” ташкилоти ходимлари томонидан тантанали равишда кутиб олинди. Ушбу мусобақада 100 нафар спортчи ва 25 нафар ҳакамлар иштирок этишди.

 

Мусобақа якунига кўра, натижалар қуйидагича белгиланди:

Мотокросс спорт тури буйича  Ўзбекистон Биринчилиги 2-босқич

шахсий ўринлар бўйича

65 см куб ҳажмидаги мотоциклларда

1 ўрин Турниёзов Суннатбек Навоий вилояти

2 ўрин Умаров Жавлонбек Сурхондарё вилояти

3 ўрин Четвериков Александор Тошкент шаҳар

85 см куб хажмидаги мотоциклларда

1 ўрин Туйчиев Дадажон Жиззах вилояти

2 ўрин Тўраев Достон Бухоро вилояти

3 ўрин Жуманов Аброрбек Тошкент вилояти

125 см куб хажмидаги (эркак, ёш болалар ўртасида)

1 ўрин Ахмедов Бахтиёр Бухоро вилояти

2 ўрин Хушвақтов Достон Навоий вилояти

3 ўрин Ганиев Диёрбек Навоий вилояти

Ўзбекистон  Биринчилиги 2-босқич умумжамоа ҳисобида

1 ўрин Навоий вилояти

2 ўрин Хоразм вилояти

3 ўрин Сурхондарё вилояти

Мотокросс спорт тури буйича  Ўзбекистон  Чемпионати

шахсий ўринлар бўйича

125 см куб ҳажмидаги мотоциклларда (эркак, ёш катталар ўртасида)

1 ўрин Сазонов Андрей Тошкент вилояти

2 ўрин Халимбоев Бекзод Бухоро вилояти

3 ўрин Перцев Денис Тошкент вилояти

“ЧЗ” 350 см куб ҳажмидаги мотоциклларда

1 ўрин Алимов Анвар Жиззах вилояти

2 ўрин Сулейманов Шевкет Тошкент вилояти

3 ўрин Азимов Айдар Тошкент шаҳар

750 см куб ҳажмидаги мотоциклларда (Каляска)

1 ўрин Каракулов Хамид, Очилов Содиқ Сурхондарё вилояти

2 ўрин  Сычёв Игорь, Базин Владислав Тошкент шаҳар

3 ўрин Атабаев Қаҳрамон, Арипов Максим Хоразм вилояти

Ўзбекистон  Чемпионати умумжамоа ҳисобида

1 ўрин Тошкент шаҳар

2 ўрин Тошкент вилояти

3 ўрин Сурхондарё вилояти

Мусобақани юқори савияда ташкил этишга кўмаклашганлиги учун вилоят ҳокимилиги, Навоий вилояти “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят техник ва амалий спорт турлари маркази, Навоий  автомобиль мактаби жамоаси ва ҳамкор ташкилотлардан Ички Ишлар Бошқармаси ходимлари, ёнғин хафвсизлиги бошқармаси, Биринчи тиббий ёрдам маркази, Навоий шаҳар ободонлаштириш маркази, Навоий шаҳар маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Дўстлик байроғи газетаси таҳририяти, Навоий телерадиокомпанияси “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан “Ташаккурнома” билан тақдирланди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчиларга Навоий вилояти “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан диплом ва эсдалик совғалар топширилди. Ғолиб жамоалар ҳамда спортчи мураббийлар ташкилот номига ўз миннатдорчиликларини изҳор этиб, спортнинг техник ва амалий турларига  бўлган қизиқишлари янада ортганини айтиб ўтдилар. 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree