Аввалги сайт     

“Ёзги биатлон” бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақаси ғолиблари аниқланди

30 Март 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг Спорт тадбирлари тақвимий режасига мувофиқ ҳамда амалдаги Низом қоидаларига асосан Наманган вилоятида “Ёзги биатлон” бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақаси “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактаби негизида ўтказилди. Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари Маркази бош мураббийси, халқаро тоифадаги ҳакам С.Серебряков, Наманган вилояти ҳокимлигининг масъул ходими Т.Дедаханов, Ўзбекистон Мудофаасига кымаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси А.Алаходжаев, республикамиз вилоятларидан келган 120 га яқин спортчилар, ҳакамлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Мусобақанинг очилиш маросими давомида Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Наманган вилоят бўлими спортчилари,  Учқўрғон Педагогика коллежи бошланғич “Ватанпарвар” ташкилотининг аъзолари томонидан кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.     

 

Мусобақанинг якуний натижалари қуйидагича аниқланди.

/Ўғил болалар  ўртасида 4000 метрга спринт /

I ўрин  Сластён Виталий - Сурхондарё вилояти   

II ўрин Ахмадбоев Икром - Фарғона вилояти   

III ўрин Қурбанбаев Дориёр - Наманган вилояти   

                         /Қиз болалар ўртасида 3000 метрга спринт /

I ўрин Хмелевская Марина  - Жиззах вилояти   

II ўрин Сагатова Мадина - Самарқанд вилояти   

III ўрин Матёқубова Кумушой - Хоразм вилояти   

                                     /Ўғил болалар  ўртасида 6000 метрга пасьют /

I ўрин Сластён Виталий - Сурхондарё вилояти   

II ўрин Ахмадбоев Икром - Фарғона вилояти   

III ўрин Қурбаналиев Дориёр - Наманган вилояти   

                        /Қиз болалар ўртасида 5000 метрга пасьют /

I ўрин Хмелевская Марина - Жиззах вилояти   

II ўрин Сагатова Мадина - Самарқанд вилояти   

III ўрин Матёқубова Кумушой - Хоразм вилояти   

                       /Ўғил болалар  ўртасида 7000 метрга шахсий /

I ўрин Мухитдинов Бунёд - Самарқанд  вилояти   

II ўрин Ахмадбоев Икром - Фарғона вилояти   

III ўрин Абдуллаев Мухиддин - Наманган вилояти   

/Қиз болалар ўртасида 6000 метрга шахсий /

I ўрин Сагатова Мадина - Самарқанд вилояти   

II ўрин Хмелевская Марина - Жиззах вилояти   

III ўрин Матёқубова Кумушой - Хоразм вилояти   

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра умумжамоа ҳисобида :

I  ўрин    Наманган вилояти жамоаси

II ўрин    Тошкент вилояти жамоаси

III ўрин   Самарқанд жамоаси эгаллади.

             Мусобақа ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари Маркази бош мураббийси, халқаро тоифадаги ҳакам С.Серебряков, Наманган вилояти ҳокимлигининг масъул ходими Т.Дедаханов, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси А.Алаходжаев, тизимдаги ташкилотларнинг Ўқув спорт техника клуби бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Мусобақа ғолибларига “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг фаҳрий ёрлиқлари Наманган вилояти кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree