Аввалги сайт     

Ёшлар ўртасида пневматик куролдан ўқ отиш бўйича Республика Кубоки мусобақаси ташкил этилди

17 Март 2017

Бухоро шаҳрида жойлашган  “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят тири негизида ёшлар ўртасида пневматик куролдан ўқ отиш бўйича Республика Кубоги ўтказилди. Бу мусобақаларда 14 жамоа қатнашиб 70 та дан ортиқ спортчилар куч синашдилар.  Мусобақани тантанали очилиш маросимида вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштироқ этдилар ва спортчиларга омад тиладилар.

 

Мусобақа давомида энг кўп балл тўплаган жамоа Тошкент вилоят спортчилари, улар I ўринни эгаладилар, II ўрин Наманган жамоасига  ва III ўринни Фарғона вилоят спортчиларига насиб этди.

ВП-6 машқида I ўринни Тошкент вилояти спортчиси Бекзод Рахматуллаев эгаллади,  II- ўрин Андижон вилояти спортчиси Маҳкамбай Шарабиддиновга насиб этди ва III- ўринни Қашқадарё вилояти спортчиси Бурхониддин Эркаев эгаллади.

ВП-4 машқида I ўринни Тошкент вилояти спортчиси Зайнаб Пардабаева, II ўрин  Тошкент шаҳар  спортчиси Бону Анваровага насиб этди ва III ўринни Андижон вилояти спортчиси  Муштарий Тожиматова эгалади.

ПП-3 машқида I ўринни Андижон  вилояти спортчиси Георгий Вабановский,  II ўрин Тошкент вилояти  спортчиси Абдурахмон Анарбаевга насиб этди ва III ўринни Фарғона вилояти спортчиси  Жахонгир Ахмаджонов эгалади.

ПП-2 машқида I ўринни Қашқадарё вилояти спортчиси Камила Равшанбекова,  II ўрин  Наманган вилояти  спортчиси Алина Тарасовага насиб этди ва III ўринни Самарқанд вилояти спортчиси  Эргашбоева Ситора эгалади.

Мусобақа ғолиблари  “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг диплом ва кимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree