Аввалги сайт     

Янгиликлар (51)

Ўзбекистон Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жомбой автомобиль мактабининг ўқув базасида 2017 йил 19 апрель куни ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш ишларини яхшилаш ҳамда уларда ватанпарварлик ва маънавий баркамоллик фазилатларини тарбиялаш муҳим ҳамда долзарб масала эканлигини ҳисобга олиб, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Жомбой туман Кенгаши, туман Мудофаа ишлари бўлими, туман касб-ҳунар коллежлари, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, Касаба уюшмалари туман Кенгаши, Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлимининг қўшма қарорига асосан “Шунқорлар” ҳарбий-спорт мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди. Туман босқичида Низом асосида 7 та жамоа қатнашдилар. Мусобақа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда юқори савияда ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташкилотлари томонидан “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги дастур ижросини таъминлаш ҳамда Спорт тадбирларининг 2017 йил тақвимий режаси ижросини таъминлаш мақсадида “Картинг пойгаси” бўйича ўтказилган очиқ вилоят Кубоги I босқич мусобақаси “Ватанпарвар” ташкилоти Учқўрғон туман Ўқув спорт техника клубига қарашли Картадромида ўтказилди.

Ўсиб келаётган ёш авлодни жисмонан бақувват ва маънан соғлом бўлишлари учун Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий Кенгаши томонидан спортнинг техник ва амалий турлари ривожлантирилиб, унинг эртанги истиқболини юксалтириш мақсадида тасарруфдаги ташкилотларда белгиланган режа асосида изчиллик билан  кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Спортнинг техник ва амалий турларидан бири ҳисобланган “Ўқ отиш” спорт тури бўйича малакали мурабийлар томонидан, мунтазам равишда олиб борилаётган машқлар асосида моҳир спортчилар тайёрланмоқда. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан тасарруфдаги ташкилотлар ўртасида спортнинг “Ўқ отиш” тури бўйича Чилонзор Ўқув спорт клубида жойлашган тирда Тошкент шаҳар биринчилигининг иккинчи босқичи ўтказилди. Тадбирда дастлаб Ўзбекистон Республикасининг мадҳияси янгради. Сўнгра тадбир ташкилотчиларидан Тошкент шаҳар Кенгаши раис ўринбосари А.Джалолов сўзга чиқиб, мусобақа иштрокчиларига омад тилади ва тадбирни очиқ деб эълон қилди. Мусобақага 100 нафардан ортиқ ёшлар томошабин сифатида ташриф буюришди.

Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги ташкилотлар ўртасида  спортнинг авиамодель тури “Хона авиамодель” йўналиши бўйича ўсмирлар ва спортчилар ўртасида Тошкент шаҳар биринчилиги  чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақа Бектемир тумани 293 мактаб негизида ташкил этилди. Мусобақага 100 нафардан ортиқ ёшлар томошабин сифатида ташриф буюришди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга, ёшлар ва фуқароларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш, ўз ташкилоти тизими орқали тегишли давлат органлари, жамоат ва нодавлат-нотижорат ташкилотларига ёшлар ва фуқаролар ўртасида Ватанни ҳимоя қилиш ҳақидаги ғояларни тарғиб этиш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларида кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактабида ҳарбий–техник мутахассисликка тайёрлаш гуруҳ чақирилувчиларининг 2017-2018 ўқув йили биринчи оқимининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

“Эркин учар ва радиобошқарувли авиамодел” спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги спорт мусобақасида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан жами 10 жамоадан 104 нафар спортчилар иштирок этдилар.

Фарғона вилояти 2017 йил 6-9 апрель кунлари ўтказилган  Эркин учар ва радиобошқарувли авиамодел” спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги спорт мусобақасига мезбонлик қилди.

Ёзёвон автомобиль мактаби негизида тизимдаги ўқув спорт техника клубларида мавжуд спорт тўгаракларида “Ёзги биатлон” спорт тури бўйича шуғулланиб келаётган ёш спортчилар ўртасида Фарғона вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Вилоят кубогида жами 15 та жамоадан 36 нафар спортчилар иштирок этиб, булардан 17 нафари қизлар ҳамда 19 нафари ўғил болларни ташкил этади.

Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги Тошкент бирлашган техника мактаби картодромида спортнинг “Картинг” тури бўйича Тошкент шаҳар очик биринчилиги ва чемпионати ўтказилди. Юртимизда бундай спорт мусобақаларининг ташкил этилишидан асосий мақсад ёшларимизни нафақат шаҳар, республика босқичларида ғолибликни қўлга киритишлари  учун кенг миқёсда кўплаб ишлар амалга ошираётганини кўрсатиб бериш балки,  келажаги  Ўзбекистонимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом бўлишлари таъминлашдир.

Қўқон ва Ёзёвон автомобиль мактаблари ҳамда Фарғона бирлашган техника мактабида 2017-2018 ўқув йилининг очилиш маросими ташкил этилди. Ўтказилган тадбирда ўқув муассасаларида таълим олиш учун жойлардаги Мудофаа ишлар бўлимилари томонидан саралаб олинган курсантлар, уларнинг ота-оналари, Вилоят кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, касб-ҳунар коллежлари талабалари, ҳарбий қисм аскар ва зобитлари, ўқув муассасаларида тахсил олиб, бугунда она Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўтаб, тавсиянома олиб қайтган собиқ курсантлар иштирок этдилар.

“Ватанпарвар” ташкилоти Уйчи туман ЎСТК томонидан “Наврўз” умумхалқ байрамига бағишлаб “Ёзги биатлон” бўйича туман Биринчилиги мусобақаси Уйчи Саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи негизида ўтказилди. Мусобақада тумандаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талабалари иштирок этишди. Мусобақани ташкиллаштиришда ҳамкор давлат ва жамоат ташкилотлари туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, Мудофаа ишлари бўлими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши, Маданият ва спорт ишлари бўлими, “Нуроний” жамғармаси туман кенгаши билан ҳамкорликда ташкил этилди. Ўтказилган мусобақада 120 нафар спортчилар иштирок этишиб,  шулардан 52 нафари қиз болалар, 68 нафари ўғил болалар ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Page 1 of 4
We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree