Аввалги сайт     

Пресс релизлар (3)

Пресс-релиз

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 83-бандида белгиланган ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш каби вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мусобақаларнинг Республика финал босқичи ўтказилиши режалаштирилган.

Пресс-релиз

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қошидаги Жамоатчилик Кенгаши ҳамда ва “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда “Тинчлик ва барқарорлик — мустақил тараққиётнинг бош омили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Пресс-релиз

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2124-сонли Қарори, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Васийлик Кенгашининг 2015 йил 10 декабрдаги 65-сонли мажлисида белгиланган вазифалар, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 57-банди ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йилнинг 19-25 декабрь кунлари Республикамиз ёшлари ўртасида “Спортнинг техник ва амалий турлари ҳафталиги” ўтказилмоқда. Ҳафталик доирасида “Ватанпарвар” ташкилоти ҳудудий Кенгашлари томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида спортнинг техник ва амалий турлари ҳисобланадиган хона авиамодель, кордли авиамодель, пневматик милтиқдан ўқ отиш, картинг, мотокросс, кемамодель, ракетамодель каби спорт турлари бўйича мусобақалар, маҳорат дарслари, кўргазмалар ташкил этилмоқда.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree