Аввалги сайт     

Пресс-релиз

06 Январь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қошидаги Жамоатчилик Кенгаши ҳамда ва “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда “Тинчлик ва барқарорлик — мустақил тараққиётнинг бош омили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари М.Умаров кириш сўзи билан очиб берди ва тадбир иштирокчиларини Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами билан табриклади. Сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Раҳмонов сўзга чиқиб, мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган улкан ўзгаришлар, спорт, маданият ва санъат соҳаларида эришилаётган ютуқлар ҳақида маълумот берди. 

Тадбирнинг асосий мақсади ўтган 25 йил мобайнида давлат суверенитети, мамлакат хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигининг ишончли кафолати бўлган Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва салоҳиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган, кўлами ва миқёсига кўра улкан ўзгаришлар, шунингдек, энг катта ва бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асраш, фуқаролараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб, тинчлик учун курашиб яшаш ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини чуқур очиб бериш орқали бу борадаги асосий вазифаларни муҳокама этишдан иборат.
Давра суҳбатида Юридик фанлари доктори, профессор Б.Тошев ўз маърузаси билан сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорининг аҳамияти, Ўзбекистоннинг мустақилликни қўлга киритиши жараёнлари ва унинг аҳамияти, мамлакатимиз миллий истиқлол ва тараққиёт йўлининг мазмун-моҳияти, тараққиёт йўлимизнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда асосий йўналишлари тўғрисида батафсил маълумотлар берди.
Тадбирда шунингдек, давлатимизнинг 25 йиллик мустақил тараққиёти даврида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бошчилигида амалга оширилаётган изчил ва босқичма-босқич ислоҳотларнинг асосий йўналишлари кенг таҳлил этилди. Жумладан, мамлакатда жамиятни янгилаш, ҳуқуқий демократик давлат қуриш, бозор иқтисодиётини шакллантириш ва такомиллаштириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги муносиб ўрнини таъминлашга қаратилган тизимли ўзгаришлар атрофлича кўриб чиқилди.
Давра суҳбатида “Мустақилликка эришишимиз тарихидан лавҳалар” номли маърузаси билан иштирок этган Халқаро Амир Темур жамғармаси раиси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қошидаги Жамоатчилик Кенгаши аъзоси Н.Хабибуллаев ўз маърузасида бугун жаҳонда “Ўзбек модели” деб ном олган, ўзининг ишончли ва мукаммаллигини амалда исботлаган ривожланиш стратегияси ҳaмдa мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпциясининг изчил aмaлгa oширилиши ҳар соҳада эришаётган ютуқларнинг гарови ҳамда ривожланишнинг пойдевори бўлиб хизмат қилаётганлигига, мустақиллик йилларида эришилган ютуқ ва марраларга, айниқса, халқнинг осойишта ҳаётини таъминлаш, унинг фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган изчил ва тизимли ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида сўз юритди.
Шу билан бирга, истиқлол йилларида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламининг сарҳисоби асосида эришилган улкан ўзгаришлар, ўтган қисқа давр ичида мамлакат қудрати ва иқтисодий салоҳияти кун сайин ортиб бораётгани, охирги йилларда ялпи ички маҳсулотимизнинг ўсиш суръатлари 8 фоиздан кам бўлмасдан келаётгани, халқимиз ҳаётининг даражаси ва сифати изчил ортиб бораётгани, ижтимой соҳада эришилаётган ютуқлар – таълим, маданият, соғликни сақлаш, спорт соҳаларида қўлга киритилган марралар ва уларнинг омили бўлган кучли ижтимоий сиёсат тўғрисида фикрлар билдирилди.
Давра суҳбатида жамиятда барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва давлат хавфсизлигини таъминлашга оид долзарб масалалар ҳам кенг муҳокама қилинди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот органларининг шаклланиши,тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, уларни такомиллаштириш истиқболлари ҳамда мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ҳуқуқ-тартибот органларининг ўрни ва роли тўғрисида маърузалар эшитилди.
Тадбирда сўзга чиққан ташкилотнинг Чилонзор туман Кенгаши раиси А.Саломов ва Яккасарой туман Кенгаши раиси З.Маматовалар мустақиллигимизнинг 25 йиллик тантаналарининг бош шиори бўлган “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган ғоя ҳар биримизни юртимиз келажагини яратиш йўлидаги интилишларда янада руҳлантиришга қаратилганлигини эътироф этилди. Зеро, мустақиллик ҳеч қачон ҳеч кимдан кам бўлмаслик, Ўзбекистон миллий манфаатлари ва узоқ муддатли мақсадларидан келиб чиқиб иқтисодиётни барқарор суръатларда ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини изчил юксалтириш, Ватанимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ва шон-шуҳратини ошириш манбаи эканлиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Мудофаа вазирлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва “Ватанпарвар” жамоат ташкилоти вакиллари, тингловчилар, фаҳрийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари жами 100 дан ортиқ киши иштирок этдилар.
Давра суҳбати якунида иштирокчилар парламент фаолияти, янги қабул қилинаётган қонунлар, режалар ҳақида фикр алмашдилар. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.


“Ватанпарвар” ташкилоти МК Матбуот хизмати
Маълумот учун телефон: 234-85-64

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree