Аввалги сайт     

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Устави

10 Январь 2017

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Устави

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил           4 февралда қайта рўйхатга олинди.

Рўйхатдаги № 511п

 

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг 2015 йил 10 декабрда бўлиб ўтган навбатдан ташқари Конференциясида қабул қилинган.

 УМУМИЙ Қоидалар

1. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти (кейинги ўринларда Ташкилот деб номланади) ихтиёрий уюшган фуқароларнинг оммавий-мудофаа, спорт-техник ва ҳарбий-ватанпарварлик фаолияти бўйича умумий манфаатларини қондириш ва Ташкилотнинг Уставида белгиланган мақсадларга эришиш учун тузилган жамоат бирлашмаси ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади.

Ташкилотнинг ўзбек тилидаги тўлиқ номи лотин алифбосида:

“O`zbekiston mudofaasiga ko`maklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti”.

Ташкилотнинг ўзбек тилидаги тўлиқ номи кирил алифбосида:

“Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти”.

Ташкилотнинг ўзбек тилидаги қисқартирилган номи лотин алифбосида:

“Vatanparvar” tashkiloti.

Ташкилотнинг ўзбек тилидаги қисқартирилган номи кирил алифбосида:

“Ватанпарвар” ташкилоти”.

Ташкилотнинг рус тилидаги тўлиқ номи:

Организация содействия обороне Узбекистана «Ватанпарвар».

Ташкилотнинг рус тилидаги қисқартирилган номи:

          Организация  «Ватанпарвар».

2. Ташкилот нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади, фойда олишни ўзининг асосий мақсади қилиб қўймайди ва олинган фойдани аъзолари ўртасида тақсимламайди.

3. Ташкилот Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва ушбу Устав асосида фаолият кўрсатади.

4. Ташкилот фаолияти ихтиёрийлик, аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги, ошкоралик, ўзини ўзи бошқариш ва қонунийлик принципларига асосланади.

5. Ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳисобланади, ўз мулкчилик ҳуқуқида алоҳида мол-мулкка эгалик қилади ва ўз номидан активлар олиши, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни  амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

Ташкилот мустақил балансга, тегишли банкларда ҳисобрақамларига, шу жумладан, валюта ҳисобрақамига, ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга, штамплар ва бланкларга эга бўлади.

6. Ташкилот ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилган байроқ, эмблема, вимпел ва бошқа рамзларга эга бўлиши мумкин.

7. Ташкилот ушбу Уставда назарда тутилган фаолиятни Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амалга оширади.

8. Ташкилот ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулк билан жавоб беради. Ташкилот аъзолари Ташкилотнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, Ташкилот эса ўз аъзоларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.

9. Ташкилотнинг доимий фаолият юритувчи раҳбар органи жойлашган жойи (почта манзили): 100017, Тошкент шаҳри, Хуршид кўчаси, 86-А уй.

 

 

  1. ташкилотнинг МАҚСАД ва вазифалари

 

10. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг мақсади Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, ёшлар ва фуқароларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш, ўз ташкилоти тизими орқали тегишли давлат органлари, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотларига ёшлар ва фуқаролар ўртасида Ватанни ҳимоя қилиш ҳақидаги ғояларни тарғиб этиш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларида кўмаклашишдан иборат.

11. Ташкилот ўз фаолиятида қуйидаги принципларга амал қилади:

- ўзининг Устав фаолиятини давлат, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб бориш;

- барча ташкилотлари ишида коллегиалликни жорий қилиш, қарорларни кўпчилик фикрига таянган ҳолда қабул қилиш;

- барча сайланадиган раҳбарлар ишида уларни сайлаган раҳбар органлар ва юқори раҳбар органлар олдида тўлиқ ошкораликни ва ҳисоб беришни таъминлаш;

- ташкилот ҳар бир аъзосининг шахсий фикрини инобатга олиш, аъзоларнинг қадр-қиммати, шунингдек, кўпчилик ва озчиликнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, зарур бўлганда эркин мунозаралар олиб бориш учун шарт-шароитлар яратиш;

- юқори органлар қарорларини бажаришнинг қуйи ташкилотлар учун мажбурийлиги.

12. Ташкилотнинг устувор вазифалари қуйидагилардан иборат:

- чақирилувчиларни Қуролли Кучлар учун ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш;

- ёшлар ва фуқароларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб бориш, турли ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш;

- мамлакатда техник ва амалий спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш;

- автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини ва оммавий касбларнинг бошқа турлари мутахассисларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш)ни ташкил этиш.

13. Устувор вазифаларни бажариш учун Ташкилот қуйидагиларни амалга оширади:

- Ташкилотнинг ўқув муассасаларида чақирилувчиларни Қуролли Кучлар учун ҳарбий-техник мутахассисликларга тайёрлаш бўйича ўқув жараёнини ташкил этади;

- чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликларга тайёрлаш бўйича ўқув-моддий базани мунтазам такомиллаштириб боради;

- давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ёшлар ва фуқаролар ўртасида уларда ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат туйғуларини, меҳнатга масъулиятларча муносабатни, ҳарбий хизматга ҳурматни тарбиялаш, мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш бурчининг юксак туйғусини шакллантириш бўйича ишларни олиб боради;

- ёшлар ва фуқароларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган турли тадбирлар ҳамда фестиваллар ва танловлар ташкил этади ва ўтказади;

- ҳамкорликда фаолият юритувчи ташкилотлар билан ёшлар ва фуқаролар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва юксак маънавий-ахлоқий сифатларни тарбиялаш борасида маънавий-маърифий ишларини амалга оширади;

- фуқаролар ва вояга етмаган ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини тарғиб қилиш ва оммавийлигини ошириш ишларини ташкил этади, турли даражадаги спорт мусобақаларини ўтказади, кўргазмалар, танловлар ва бошқа оммавий тадбирларни, спортчиларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этишини ташкил этади;

- спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида ёшларнинг қизиқишларига кўра тўгарак ва секциялар ташкил этади;

- спортнинг техник ва амалий турларининг моддий-техник ва ўқув-машқ базаларини такомиллаштиради ва мустаҳкамлайди;

- қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини ва бошқа оммавий касблар турлари мутахассисларини пуллик асосда тайёрлаш (қайта тайёрлаш)  тизимини ташкил этади;

- оммавий касблар ходимларини тайёрлаш бўйича ўқув-моддий базани мунтазам такомиллаштириб боради;

- қонунчиликда ўрнатилган тартибда Ташкилот мақсад ва вазифаларини амалга ошириш йўлида тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этади, қайта ташкил этади ва уларнинг фаолиятини тўхтатади;

- Ташкилот фаолияти йўналишлари бўйича меъёрий ва услубий базаларни такомиллаштиради;

- Ташкилотга ходимларни танлаш бўйича кадрлар билан ишлашни амалга оширади, уларни ўқитиш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил қилади, уларнинг аттестациясини ўтказади;

- меҳнатда ўрнак кўрсатган Ташкилот аъзоларини рағбатлантиради, уларни давлат мукофотларига тақдим этади, ўз молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда уларга ҳомийлик  ёрдамини кўрсатади;

- амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида ҳомийлик фаолиятини амалга оширади;

- оммавий ахборот воситалари орқали Ташкилотнинг фаолияти ҳақида реклама ва тарғибот ишларини амалга оширади.

 

  1. Ташкилотнинг тузилмаси ва раҲбар органлари

 

  1. 14. Ташкилотнинг тузилмаси ўз ичига Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти, унинг Қорақалпоғистон бўлинмаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлинмалари (кейинги ўринларда минтақавий ташкилотлар деб аталади), туман (шаҳар) бўлинмалари (туман (шаҳар) ташкилотлари) ва бошланғич ташкилотларни олади.
  2. 15. Ташкилотнинг Конференцияси, Ташкилот Марказий кенгаши ва Марказий кенгаш Ҳайъати Ташкилотнинг раҳбар органлари ҳисобланади.
  3. Ташкилотнинг олий раҳбар органи Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Конференцияси ҳисобланади. Ташкилот Конференцияси беш йилда камида бир марта чақирилади.

17. "Ватанпарвар" ташкилотининг Конференцияси ваколатига қуйидаги масалаларни ҳал қилиш киради:

- Ташкилот Уставини қабул қилади, унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритади;

- Ташкилот Марказий кенгаши ҳамда назорат-тафтиш комиссияси аъзолари сонини белгилайди, уларнинг таркибларини 5 йил муддатга сайлайди;

- Ташкилот Марказий кенгаши ва назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тинглайди, уларнинг ишига баҳо беради, фаолиятнинг асосий йўналишларини белгилайди, улар бўйича қарорлар қабул қилади  ва бошқа муҳим масалаларни кўриб чиқади;

- Ташкилот фаолиятини тўхтатиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади;

Ташкилот Конференциясининг қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

18. Ташкилот Конференциясини чақириш ва унинг кун тартиби, Конференцияга вакиллик меъёри ва делегатлар сайлаш тартиби Ташкилот Марказий кенгаши Ҳайъати қарори билан белгиланади ва Конференция ўтказишдан бир ой олдин конференция чақирувчи раҳбар орган томонидан эълон қилинади.

19. Ташкилот Конференциясига сайланган делегатларнинг ваколати 5 йил муддатдан иборат. Зарур ҳолларда Ташкилотнинг навбатдан ташқари Конференцияси чақирилиши мумкин.

20. Ташкилот Марказий кенгаши Конференциялар оралиғида Ташкилот фаолиятига раҳбарлик қилади ва қуйидагилар унинг ваколатига киради:

- Ташкилот Марказий кенгаши раисини, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларини 5 йил муддатга сайлаш, уларни муддатидан олдин эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиш юзасидан қарорлар қабул қилиш;

- Марказий кенгаш Ҳайъатини 5 йил муддатга сайлаш ва унинг таркибига ўзгартиришлар киритиш;

- Ташкилот Конференцияси қарорлари ижросини ташкил этиш;

- Ташкилотнинг ҳисобот давридаги фаолияти бўйича Марказий кенгаш раисининг ҳисоботини тинглаш ва у бўйича қарорлар қабул қилиш;

- Ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича мақсадли, манзилли дастур ва режаларни тасдиқлаш ҳамда уларнинг ижросини назорат қилиш;

- зарурат туғилганда Конференция орлағида давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари вакилларини Марказий кенгаш таркибига киритиш ҳамда Марказий кенгаш раисини, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларини сайлаш ва лавозимидан озод қилиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни кўриб чиқиш;

- Ташкилотнинг техник ва амалий спорт турлари бўйича Халқаро Федерациялар таркибига кириши тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш;

- Ташкилотнинг асосий фаолият йўналишлари бўйича қарорлар қабул қилиш.

  1. 2 Марказий кенгаш таркиби эгаллаб турган лавозимларига кўра Марказий кенгаш раиси, унинг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари, Ташкилотнинг минтақавий кенгашлари раислари, давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда бошқа аъзолардан иборат бўлади.
  2. 2 Марказий кенгаш йиғилиши бир йилда камида бир марта Марказий кенгаш Ҳайъати қарорига асосан чақирилади. Марказий кенгаш йиғилишида қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

23. Марказий кенгаш йиғилишлари оралиғидаги даврда Ташкилот фаолиятига раҳбарлик узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш, жорий ташкилий-ижро ишлари бўйича масалаларни тезкор ҳал этиш мақсадида Марказий кенгаш ўз таркибидан Марказий кенгаш раиси раҳбарлигида Марказий кенгаш Ҳайъатини сайлайди ва унинг ваколатларини белгилайди. Марказий кенгаш Ҳайъати таркибига лавозимлари бўйича Марказий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари ва Марказий кенгашнинг сайланган бошқа аъзолари кирадилар.

Марказий кенгаш Ҳайъати таркибининг сони Марказий кенгаш йиғилишида белгиланади.

24. Марказий кенгаш Ҳайъати ўз ваколатлари доирасида қуйидаги вазифаларни ҳал этади:

- Ташкилот Конференцияси ва Марказий кенгаш йиғилишлари  қарорларининг бажарилишини ташкил этади:

- Ташкилотнинг Конференциясини чақириш тўғрисида қарор қабул қилади, Конференцияга вакиллик меъёрлари ва делегатлар сайлаш тартиби ҳамда Конференциянинг кун тартибини белгилайди;

- Ташкилот фаолиятининг долзарб масалалари бўйича Марказий кенгаш йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилади, Марказий кенгаш йиғилишининг кун тартибини ва муҳокама қилинаётган масалалар бўйича қарорлар лойиҳаларини тайёрлайди, қабул қилинган қарорлар ижросини ташкил этади;

- Ташкилотнинг йиллик асосий тадбирлар режасини, Марказий кенгаш аппаратининг молиявий режа (смета) ларини, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича спорт мусобақалари тақвимий режаси ҳамда тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш режаларини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва улар ижросини ташкил этади;

- минтақавий кенгашларнинг ахборот ҳамда ҳисоботларини тинглайди, уларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича қарорлар қабул қилади;

- заруратга кўра жисмоний ва юридик шахсларнинг Марказий кенгаш Ҳайъати фаолиятига тааллуқли мурожаатларини кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади;

- Ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича ўтказиладиган энг муҳим, аҳамиятли тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш юзасидан қарорлар қабул қилади;

- Ташкилот Марказий аппарати, Марказий аппарат бўйсунувидаги таркибий бўлинмалар ҳамда минтақавий ташкилотлар аппаратларининг бошқарув тузилмаси ва штат жадвалларини тасдиқлайди ва уларга ўзгартиришлар киритади;

- Марказий кенгаш ёки Марказий кенгаш Ҳайъатининг қарори билан ташкил этилган ташкилотлар ва муассасаларнинг ташкилий-штат тузилмасини тасдиқлаш ҳамда унга ўзгартиришлар киритиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;

- ташкилот тизимидаги минтақавий кенгашлар, ўқув муассасалари, ўқув спорт-техник ва спорт ташкилотлари ҳамда бошқа тадбиркорлик тузилмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

- амалдаги қонунчилик доирасида Ташкилотнинг Устав фаолияти йўналишлари бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

- Ташкилот Марказий аппарати ҳузуридаги Спортнинг техник ва амалий турлари маркази, Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази ва бошқа ташкилотлар ҳамда муассасаларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш юзасидан қарор қабул қилади, уларнинг таъсис ҳужжатларини тасдиқлайди;

- Минтақавий ташкилотлар Низомини тасдиқлайди, уларни ташкил этиш ва тугатиш юзасидан қарор қабул қилади, туман (шаҳар) ташкилотлари ва бошланғич ташкилотларнинг намунавий низомларини тасдиқлайди, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарорлар қабул қилади;

- Ташкилот Конференцияси, Марказий кенгаш йиғилишларида кўриладиган масалалар бўйича қарорлар лойиҳаларини тайёрлашни ташкил этади;

- минтақавий кенгашлар тақдимномаларига кўра қонунчиликда ўрнатилган тартибда ўқув муассасалари ва ўқув спорт-техник ташкилотлар, техник ва амалий спорт турлари марказлари, тадбиркорлик тузилмалари ва бўйсунувдаги бошқа ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

- Халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида қарор қабул қилади;

- Ташкилот ва унинг бўлинмалари молиявий маблағлари ва мол-мулкидан унинг Уставида белгиланган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажариш йўлида оқилона ва самарали тасарруф қилиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;

- Ташкилотнинг мол-мулкини тасарруф этиш (фойдаланиш, сотиш, сотиб олиш, бўлиш, ижарага бериш ва бошқа ҳаракатлар) тартиби ва қоидаларини белгилайди;

- Ташкилот ўқув муассасаларида Қуролли Кучлар учун ҳарбий-техник мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади, ўқув жараёнининг бориши ва унинг моддий-техник таъминотини назорат қилишни ташкил этади;

- амалдаги қонунчиликка мувофиқ автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини ва оммавий касбларнинг бошқа турлари мутахассисларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ҳамда аҳолига бошқа пуллик хизматлар кўрсатишни ташкил этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади;

- ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга оид тадбирларни давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этиш ва амалга ошириш юзасидан қарорлар қабул қилади;

- спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш ва оммалаштириш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади;

- спорт турларининг давлат реестрига киритилган спортнинг техник ва амалий турлари юзасидан қарорлар қабул қилади ва уларни ривожлантиришга раҳбарлик қилади;

- минтақавий ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади, улар томонидан белгиланган молиявий ҳисобот тақдим қилинишини ташкил этади;

- Ташкилот тизимида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил қилишга доир масалаларни кўриб чиқади ва қарорлар қабул қилади;

- Ташкилот тизимида ўтказиладиган танловлар натижаларини кўриб чиқади, улар ғолибларини мукофотлаш ва шарафлаш тартиби тўғрисида қарорлар қабул қилади;

- Ташкилот тизимида ишлаётган фаол ва виждонан меҳнат қилаётган ходимлар орасидан давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим қилиш учун номзодларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;

- Устав фаолияти доирасида турли ташкилотлар ва хусусий шахсларга ҳомийлик ёрдами кўрсатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

- минтақавий кенгаш раиси лавозимига номзодларни кўриб чиқади, улар бўйича қарор қабул қилади ҳамда тавсия этилган номзодни лавозимга сайлаш масаласини кўриб чиқиш учун тақдим этади;

- зарурат туғилганда минтақавий кенгаш раисини муддатидан олдин лавозимидан озод қилиш ҳамда уни ўзининг минтақавий кенгаш таркибидан чиқариш тўғрисида минтақавий кенгашга кўрсатма беради;

- қуйи ташкилотларнинг Ташкилот Уставига ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга зид қарорлари ижросини тўхтатиш ёки уларни қисман  ёки тўлиқ бекор қилиш бўйича қарорлар қабул қилади;

- Ташкилот фаолиятининг бошқа масалалари бўйича амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган қарорлар қабул қилади.

  1. Ташкилот Конференцияси, Марказий кенгаш ва Марказий кенгаш Ҳайъати ваколатларига тааллуқли бўлмаган бошқа масалалар Ташкилот Марказий кенгаши раисининг ваколатларига киради ва қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

26. Марказий кенгаш раиси:

- Ташкилот Уставида белгиланган вазифалар, Ташкилот Конференцияси, Марказий кенгаш йиғилиши ва Марказий кенгаш Ҳайъати қарорлари ижросини ташкил этади;

- минтақавий ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва Ташкилот фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

- давлат органлари, нодавлат ва жамоат ташкилотларида, юридик ва жисмоний шахслар олдида Ташкилот номидан вакиллик қилади;

- Ташкилот Конференцияси, Марказий кенгаш ва Марказий кенгаш Ҳайъати йиғилишларини тайёрлаш ва уларни ўтказишни, қабул қилинган қарорлар ижросини ташкил этади;

- Ташкилотни ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари, асосий тадбирларининг йиллик ва ойлик режаларини ишлаб чиқиш ва бажаришни ташкил этади;

- Ташкилот фаолиятига тегишли турли ташкилий масалаларни кўриб чиқади ҳамда Марказий кенгаш ва Марказий кенгаш Ҳайъати йиғилишларига таклифлар киритади;

- Ташкилотнинг фаолиятида тегишли қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари қатъиян бажарилишини назорат қилади;

- Ташкилот тизимида давлат дастурлари ҳамда давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган режалар бажарилишини ташкил этади;

- ўрнатилган муддатларда рўйхатга олувчи орган ва бошқа ваколатли давлат органларига Ташкилот фаолиятига доир ахборотлар тақдим этилишини ташкил қилади;

- Ташкилот фаолиятига доир меъёрий ҳужжатлар ва низомлар ишлаб чиқишни ташкил этади;

- Ташкилот номидан мамлакатдаги ва хориждаги давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни ташкил этади;

- тасдиқланган сметалар ва раҳбар орган қарорига мувофиқ Ташкилот мол-мулки ва пул маблағларини тасарруф қилиш бўйича битимларга имзо чекади;

- банкларда Ташкилотнинг миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб-рақамларини очишни ташкил этади;

- Марказий кенгаш аппаратини шакллантиради, Марказий кенгаш аппаратига ходимларни танлайди ва тайинлайди ҳамда уларнинг лавозим мажбуриятларини тасдиқлайди;

- Марказий кенгаш аппарати ходимлари, Марказий кенгашга бўйсунадиган ташкилот ва муассасалар раҳбарлари билан меҳнат шартномалари тузади ва бекор қилади;

- Минтақавий кенгашлар раислари сайланганда Марказий кенгаш раиси буйруғи билан лавозимга тайинлайди ва улар билан минтақавий ташкилотни навбатдаги кенгаши ўтказиладиган муддатгача меҳнат шартномалари тузади ва лавозимидан бўшатилганда улар билан меҳнат шартномаларини бекор қилади;

- Минтақавий кенгаш раиси муддатидан олдин лавозимидан озод этилганда, Марказий кенгаш Ҳайъати қарорига асосан, минтақавий ташкилотнинг янги раиси сайлангунга қадар унинг вазифасини вақтинча бажарувчини  буйруқ билан тайинлайди;

- зарур ҳолларда Марказий ва минтақавий кенгашлар йиғилишлари оралиғида Марказий кенгаш Ҳайъати қарорига асосан, Марказий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари лавозимларига номзодлар танлашни амалга оширади ва уларнинг вазифаларини вақтинча бажарувчиларни тайинлайди;

- минтақавий ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятининг мунтазам таҳлилини амалга ошириш ва улар томонидан белгиланган ҳисобот тақдим этилишини ташкил қилади;

- юридик ва жисмоний шахслар билан амалдаги қонунчиликка мувофиқ шартномалар тузади;

- халқаро алоқаларни ташкил этади;

- Ташкилот ходимлари ва спортчиларининг хорижий давлатларга хизмат сафарларини ўрнатилган тартибда ташкил этади;

- Ташкилотда фуқароларни қабул қилишни ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни  ташкил этади;

- Ташкилот ходимларининг шахсий масалаларини ҳамда улар томонидан меҳнат қонунчилигини бузиш ва бошқа интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир қилиниши ҳолатларини кўриб чиқади.

27. Марказий кенгаш раиси Ташкилот фаолиятига тегишли масалалар бўйича буйруқлар, фармойиш ва кўрсатмалар чиқаради.

28. Марказий кенгаш раиси зиммасидаги вазифаларни бажара олмайдиган ҳолларда унинг вазифасини Ташкилот Марказий кенгаши Ҳайъати қарорига биноан Марказий кенгаш раисининг биринчи ўринбосари ёки ўринбосарларидан бири вақтинча бажариб туради.

 

  1. минтаҚавий ТАШКИЛОТЛАР

 

29. Минтақавий ташкилотлар ўз фаолиятини ушбу Устав, минтақавий ташкилотлар тўғрисида Низом ва Ташкилотнинг амалдаги меъёрий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширадилар, ўз фаолиятларида Ташкилотга бўйсунадилар. Минтақавий ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш Марказий кенгаш Ҳайъати қарори асосида амалга оширилади.

Минтақавий ташкилотлар тўғрисидаги низом Марказий кенгаш Ҳайъати томонидан тасдиқланади.

30. Минтақавий ташкилотлар Ташкилотнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади ва улар ўрнатилган тартибда Адлия вазирлигининг ҳудудий органларида давлат рўйхатидан ўтказилади.

31. Минтақавий ташкилотларнинг минтақа миқёсидаги раҳбар органлари бўлиб минтақавий Конференция, минтақавий кенгаш ва минтақавий кенгаш ҳайъати ҳисобланади.

Минтақавий ташкилотларнинг минтақа миқёсидаги юқори раҳбар органи Конференциядир.

  1. 32. Минтақавий ташкилотларнинг навбатдаги Конференцияси беш йилда камида бир марта чақирилади. Зарур ҳолларда минтақавий ташкилотларнинг навбатдан ташқари Конференциялари чақирилиши мумкин.

Конференцияни чақириш, делегатлар сони, унинг кун тартиби ҳақидаги қарор Минтақавий кенгаш томонидан Марказий кенгаш Ҳайъатининг қарори асосида қабул қилинади.

33. Минтақавий ташкилот Конференцияси:

- унинг раиси ва назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тинглайди, уларнинг ишларига баҳо беради;

- минтақавий ташкилотнинг навбатдаги вазифаларини белгилайди;

- минтақавий кенгаш таркибини ҳамда назорат-тафтиш комиссиясини 5 йил муддатга сайлайди;

- Ташкилот Конференциясига делегатларни сайлайди.

  1. Минтақавий кенгаш таркиби эгаллаб турган лавозимларига кўра минтақавий кенгаш раиси, раис ўринбосарлари, туман (шаҳар) кенгашлари раислари ва таркибий тузилмалар вакиллари, давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари ҳамда бошқа аъзолардан иборат бўлади. Минтақавий кенгаш таркибининг сони минтақавий ташкилот Конференцияси томонидан белгиланади.

35. Минтақавий кенгашнинг йиғилиши бир йилда камида икки марта чақирилади. Минтақавий кенгаш йиғилиши қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

36. Минтақавий кенгаш Конференциялар оралиғида минтақавий ташкилот фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг ваколатига қуйидагилар киради:

-  минтақавий кенгаш раиси ва унинг ўринбосарларини 5 йил муддага сайлаш;

- минтақавий кенгаш Ҳайъатини 5 йил муддатга сайлаш ва унинг таркибининг сонини белгилаш;

- зарурат туғилган ҳолларда Марказий кенгаш Ҳайъати билан келишилган ҳолда айрим аъзоларни минтақавий кенгаш таркибидан чиқариш, уларнинг ўрнига янги аъзолар киритиш, минтақавий кенгаш раиси ва ўринбосарларини  сайлаш ҳамда уларни муддатидан олдин лавозимидан озод қилишга доир ташкилий масалалар  юзасидан қарор қабул қилиш;

- Ташкилот ва минтақавий кенгаш Конференциялари қарорлари бажарилишини ташкил қилиш;

- минтақавий кенгаш раисининг ҳисобот даври бўйича ҳисоботини тинглаш ва у бўйича қарорлар қабул қилиш;

- минтақавий ташкилотнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича режаларни тасдиқлаш ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

- фаолиятнинг асосий йўналишлари бўйича қарорлар қабул қилиш.

37. Йиғилишлар оралиғида жорий ишларга раҳбарлик қилиш учун минтақавий кенгашлар ўз таркибидан Минтақавий кенгаш раиси, унинг ўринбосарлари ва бошқа аъзолардан иборат таркибда Минтақавий кенгаш Ҳайъатини сайлайди. 

38. Минтақавий кенгаш Ҳайъати ўз ваколатлари доирасида қуйидаги вазифаларни бажаради:

- Конференциялар, Марказий кенгаш, Марказий кенгаш Ҳайъати ва минтақавий кенгаш қарорларининг бажарилишини ташкил этади;

- Марказий кенгаш Ҳайъати қарори асосида минтақавий ташкилот Конференциясини чақириш тўғрисида қарор қабул қилади, зарур ҳужжатларни тайёрлайди;

- минтақавий кенгаш Йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилади, зарур ҳужжатларни тайёрлайди, Минтақавий кенгаш муҳокамасига масалалар киритади, қабул қилинган қарорлар ижросининг назоратини ташкил этади;

- Ташкилот раҳбарияти билан келишув асосида Минтақавий кенгашнинг асосий тадбирлар, молиявий режаларини, спортнинг техник ва амалий турлари бўйича спорт тадбирларининг тақвимий режасини ҳамда минтақанинг тегишли давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш режаларини кўриб чиқади, тасдиқлайди ва уларнинг ижросини ташкил этади;

-  таркибий тузилмаларнинг режаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди, уларнинг бажарилишини назорат қилади;

- таркибий тузилмаларнинг ахборотлари ва ҳисоботларини тинглайди, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш бўйича қарорлар қабул қилади;

- минтақавий ташкилот доирасида давлат дастурлари ва минтақадаги давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган режаларининг бажарилишини ташкил этади;

- Ташкилот Марказий кенгаши Ҳайъати билан келишув асосида қонунчиликда ўрнатилган тартибда Ташкилотнинг туман (шаҳар) ташкилотлари, техник ва амалий спорт турлари минтақавий маркази, ўқув муассасалари, ўқув спорт-техник ташкилотлари ва тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, уларнинг таъсис ҳужжатларини тасдиқлайди;

- Минтақавий кенгаш номенклатурасига тааллуқли кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга оширади;

- минтақавий ташкилотда техник ва амалий спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш фаолиятини ташкил этади;

- спорт турларининг давлат реестрига киритилган техник ва амалий спорт турларини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш, уларга раҳбарлик қилишни амалга ошириш бўйича қарорлар қабул қилади;

- Минтақавий ташкилотнинг ўқув муассасаларида Қуролли Кучларга ҳарбий-техник мутахассислар тайёрлашни ташкил этади, ўқув жараёнининг бориши ва унинг моддий-техник таъминотини назорат қилади;

- автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини, оммавий касбларнинг бошқа турлари мутахассисларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ҳамда аҳолига бошқа пуллик хизматлар кўрсатиш масалалари юзасидан қарор қабул қилади;

- ўз бўйсунувидаги ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолиятини, уларнинг тасдиқланган молиявий режаларини бажаришни ташкил этади ва назорат қилади;

- бўйсунувидаги ташкилот ва муассасаларнинг смета ҳаражатлари, ташкилий-штат тузилмасини тасдиқлайди ва уларга зарур ўзгартиришлар киритади;

- ўқув муассасалари ва ўқув спорт-техник ташкилотларининг моддий-техник базасини яратиш ва мустаҳкамлаш фаолиятини амалга оширади;

- ҳудуди доирасида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга оид ишларни давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этиш ва амалга ошириш юзасидан қарорлар қабул қилади;

- минтақавий кенгаш йиғилишлари ва Конференциясида кўриладиган масалалар бўйича қарорлар лойиҳалари тайёрланишини амалга оширади;

- ўз ваколатлари доирасида минтақавий кенгаш фаолиятига доир қонун ҳужжатларига ва Ташкилот Уставига зид бўлмаган бошқа масалаларни кўриб чиқади.

39. Минтақавий кенгаш ва минтақавий кенгаш Ҳайъати ваколатига кирмайдиган бошқа масалалар минтақавий кенгаш раисининг ваколатларига киради ва қонунларда белгиланган тартибда ҳал этилади.

40. Минтақавий кенгаш раиси:

- Ташкилот Уставида ва юқори раҳбар органлари қарорларида белгиланган вазифалар бажарилишини ташкил этади;

- минтақавий кенгаш Конференцияси, йиғилишлари ва унинг Ҳайъати йиғилишларини тайёрлашни, уларни ўтказиш ва қабул қилинган қарорлар ижросини ташкил этади;

- минтақадаги барча давлат органлари ва жамоат ташкилотларида минтақавий бўлинма номидан вакиллик қилади;

- минтақавий ташкилот ва унинг қуйи ташкилотлари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

- минтақавий ташкилотнинг йиллик ва ойлик асосий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва бажаришни ҳамда минтақавий ташкилот доирасида Ташкилотни ривожлантириш дастурлари бажарилишини ташкил этади;

- минтақавий кенгаш фаолиятига доир ташкилий масалаларни кўриб чиқади ва минтақавий кенгаш ва унинг Ҳайъати йиғилишларига таклифлар киритади;

- минтақавий ташкилот фаолиятида қонун ҳужжатлари ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бажарилишини назорат қилади;

- ўрнатилган муддатларда Марказий кенгашга, рўйхатдан ўтказувчи орган ва бошқа ваколатли давлат идораларига минтақавий ташкилот фаолияти тўғрисида ахборотлар ва ҳисоботлар тақдим этилишини ташкил қилади;

- минтақавий кенгаш номидан давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни ташкил этади;

- тасдиқланган сметалар ва раҳбар органлар ҳужжатларига мувофиқ минтақавий кенгашнинг пул маблағлари ва мол-мулкини тасарруф қилиш бўйича ҳужжатларга имзо чекади;

- минтақавий кенгаш аппаратига ходимларни танлашни амалга оширади, уларни лавозим мажбуриятларини тасдиқлайди, минтақавий кенгаш аппарати ходимлари ҳамда бўйсунувдаги ташкилотлар раҳбарлари билан меҳнат шартномалари тузади ва бекор қилади;

- амалдаги қонунларга мувофиқ ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади;

- минтақавий кенгашда фуқароларни қабул қилиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади;

- минтақавий кенгаш аппарати ходимларининг шахсий масалаларини ҳамда улар томонидан меҳнат қонунчилигини бузиш ва бошқа интизомга хилоф ножўя ҳаракат содир қилиниши ҳолатларини кўриб чиқади;

- минтақавий кенгаш фаолиятига доир масалалар бўйича буйруқлар, фармойишлар ва кўрсатмалар чиқаради.

41. Минтақавий кенгаш раиси ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун минтақавий кенгаш аппаратини шакллантиради.

 

  1. Туман (шаҲар) ташкилотЛАРи

 

42. Туман (шаҳар) ташкилотлари Ташкилотнинг қуйи тузилмаси ҳисобланади ва бевосита минтақавий кенгашларга бўйсунади.

43. Туман (шаҳар) ташкилотларининг туман (шаҳар) миқёсидаги раҳбар органлари Конференция ва туман (шаҳар) кенгашлари ҳисобланади.

Туман (шаҳар) ташкилотининг туман (шаҳар) миқёсидаги юқори раҳбар органи Конференция ҳисобланади. Туман (шаҳар) ташкилотининг Конференцияси 5  йилда камида бир марта чақирилади.

Туман (шаҳар) ташкилотлари Ташкилотнинг Марказий кенгаш Ҳайъати билан келишув асосида минтақавий кенгаш Ҳайъати қарорига асосан ташкил этилади, қайта ташкил этилади ва тугатилади. Туман (шаҳар) кенгашлари юридик шахсни ташкил этмасдан тузилади, айрим ҳолларда туман (шаҳар) кенгашлари юридик шахсни ташкил этган ҳолда тузилиши мумкин.

Юридик шахсни ташкил этмаган туман (шаҳар) ташкилотлари белгиланган тартибда ҳудудий адлия органлари томонидан ҳисобга қўйилади.

Юридик шахсни ташкил этган туман (шаҳар) ташкилотлари белгиланган тартибда ҳудудий адлия органларида рўйхатдан ўтказилади.

Туман (шаҳар) ташкилотлари тўғрисидаги Низомлар Ташкилот Марказий кенгаш Ҳайъати қарори билан тасдиқланган намунавий Низом асосида тегишли минтақавий кенгаш Ҳайъат қарори билан тасдиқланади.

  1. 44. Конференцияни чақириш, унинг кун тартиби ва вакиллик меъёрлари тўғрисидаги қарор минтақавий кенгаш ҳайъати қарори асосида туман (шаҳар) кенгаши томонидан қабул қилинади.

Конференция туман (шаҳар) кенгаши таркибини сайлайди, туман (шаҳар) кенгашининг ҳисоботини тинглайди, унинг ишларига баҳо беради, туман (шаҳар) ташкилотининг навбатдаги вазифаларини белгилайди ҳамда минтақавий ташкилот Конференциясига делегатларни сайлайди.

Туман (шаҳар) кенгаши таркибининг сони унинг Конференцияси томонидан белгиланади.

  1. Туман (шаҳар) кенгаши таркибига раис, бошланғич ташкилотлар раислари, тегишли ўқув муассасалари раҳбарлари ҳамда бошқалар киради, унга шунингдек, ҳамкорлик қилувчи давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам киришлари мумкин.

46. Туман (шаҳар) кенгаши йиғилишлари бир йилда камида икки марта ўтказилади, зарур ҳолларда, туман (шаҳар) кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишлари  ўтказилади. Туман (шаҳар) кенгаши йиғилишларида қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

47. Туман (шаҳар) кенгашлари қуйидаги вазифаларни бажаради:

- ўз таркибидан 5 йил муддатга туман (шаҳар) кенгаши раиси ва назорат-тафтиш комиссияларини сайлайди;

- Конференция ва раҳбар органлар қарорларининг бажарилишини ташкил этади;

- бошланғич ташкилотларни тузиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш, бошланғич ташкилотлар ва аъзоларнинг ҳисобини юритиш ҳамда аъзолик бадалларини йиғиш ва уларни Уставда белгиланган вазифаларни бажаришга мақсадли сарфлашга доир масалаларни кўриб чиқади ва тегишли қарорлар қабул қилади;

- устав вазифаларини бажаришда уларга минтақавий кенгашлар томонидан ёки ўқув спорт-техник ташкилотларнинг вақтинча берилган мол-мулкидан фойдаланади;

- давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда туман (шаҳар) доирасида оммавий ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ва спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш ишларини ташкил қилади, уларда иштирок этади.

48. Туман (шаҳар) кенгаши раиси:

- Ташкилотнинг юқори раҳбар органлари қарорлари ва туман (шаҳар) кенгашининг қарорлари ижросини ташкил этади;

- Ташкилот аъзолари, ёшлар ва фуқароларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича тарғибот ишларини олиб боради ҳамда давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда турли ҳарбий-ватанпарварлик ва оммавий-спорт тадбирларини ташкил этади ва ўтказади.

49. Туман (шаҳар) бўлинмалари (туман (шаҳар) ташкилотлари) нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари уларнинг Низомларида батафсил ёзилади.

50. Туман (шаҳар) ташкилотлари (агар туман (шаҳар) ташкилотларига юридик мақом берилмаган бўлса) ва бошланғич ташкилотларнинг алоҳида мол-мулки бўлмайди ҳамда улар минтақавий ташкилотлар ва Ташкилот томонидан уларга бириктирилган мол-мулкдан фойдаланади хамда туман (шаҳар) ташкилотлари ва бошланғич ташкилотлар ушбу мулкни тасарруф этмайди.

 

  1. БошланҒич ташкилотлар

 

  1. Фуқаролар, ёшларнинг иш, ўқиш ва яшаш жойларида “Ватанпарвар” ташкилоти тизимида камида 5 нафар аъзоси бўлган бошланғич ташкилотлар йиғилиши (кейинги ўринларда бошланғич ташкилот) тузилади.

Бошланғич ташкилотлар йиғилиши (бошланғич ташкилот) туман (шаҳар) ташкилотининг жойлардаги жамоатчилик асосидаги раҳбар органи мақомига эга бўлади.

Бошланғич ташкилотлар Ташкилотнинг минтақавий кенгаши билан келишув асосида туман (шаҳар) кенгашининг қарорига асосан ташкил этилади ва тарқатилади.

Бошланғич ташкилотлар тўғрисида Низомлар Ташкилот Марказий кенгаш Ҳайъати қарори билан тасдиқланган намунавий Низом асосида минтақавий кенгаш Ҳайъат қарори билан тасдиқланади. Бошланғич ташкилотлар ҳисоби туман (шаҳар) кенгашлари томонидан юритилади.

52. Бошланғич ташкилотни тузиш тўғрисидаги қарорни туман (шаҳар) кенгашининг йиғилиши қабул қилади.

  1. Бошланғич ташкилот йиғилиши қуйидаги вазифаларни бажаради:

- бошланғич ташкилот раисини сайлайди;

- бошланғич ташкилот фаолиятининг асосий йўналишларига доир режаларни тасдиқлайди;

-  фуқароларни Ташкилот аъзолигига қабул қилади;

- Ташкилот аъзолари, ёшлар ва жамоатчиликни жалб қилган ҳолда  ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-тарбиявий йўналишдаги турли оммавий тадбирлар ўтказишни ташкил қилади;

- спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мусобақаларни тайёрлаш ва ўтказишни ташкил этади;

- бошланғич ташкилот раисининг ҳисоботини тинглайди ва тегишли қарор қабул қилади;

- туман (шаҳар) ташкилоти Конференциясига делегатларни сайлайди.

  1. Бошланғич ташкилот раиси:

- туман (шаҳар) кенгаши ва бошланғич ташкилот йиғилиши қарорлари ижросини ташкил этади;

- бошланғич ташкилот фаолияти тўғрисида бошланғич ташкилот йиғилишига ҳисобот беради;

- ташкилот аъзолари ўртасида турли маънавий-маърифий, оммавий-спорт тадбирлари ўтказилишини ташкил этади.

55. Бошланғич ташкилотни тарқатиб юбориш ҳақидаги қарор ушбу ташкилотнинг йиғилиши томонидан қабул қилинади. Агар унинг фаолияти аслида тўхтаб қолган ёки ушбу Уставга зид бўлган ҳолда, уни тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) кенгаши йиғилиши томонидан қабул қилинади.

 

VII. Ташкилот аъзолари, уларнинг

ҲуҚуҚ ва мажбуриятлари

 

56. Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга етган, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Уставини тан олувчи ва аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлаб турувчи фуқаролари Ташкилотга ихтиёрий равишда аъзо бўлишлари мумкин. Ташкилот аъзолигига қабул қилиш фуқароларнинг ёзма аризасига биноан амалга оширилади.

57. Ташкилот аъзолари қуйидаги миқдорда аъзолик бадалларини тўлайдилар:

- аъзо бўлиб кириш бадали - ўрнатилган энг кам иш ҳақининг бир фоизи ҳамда аъзолик гувоҳномаси бланкининг нархи миқдорида;

- йиллик бадал - ўрнатилган энг кам иш ҳақининг бир фоизидан кам бўлмаган миқдорда.

58. Бошланғич ташкилотлар йиғилиши аъзолик бадаллари миқдорини мустақил равишда белгилашлари мумкин. Лекин, бу миқдор ушбу Уставда назарда тутилганидан кам бўлмаслиги керак.

  1. Аъзолик бадаллари Уставда белгиланган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажаришга йўналтирилади.
  2. Ташкилот аъзоларининг ҳуқуқлари:

- Ташкилотнинг раҳбар органларига сайлаш ва сайланиш;

- бошланғич ташкилотнинг амалий фаолияти бўйича барча масалаларни Ташкилот Конференциялари, бошланғич ташкилот йиғилишларида ҳамда оммавий ахборот воситаларида муҳокама қилиш, ўз таклифларини киритиш;

- Ташкилотнинг барча аъзолари тенг ҳуқуқларга эга.

  1. Ташкилот аъзоларининг мажбуриятлари:

- ушбу Устав талабларини бажариш, Ташкилот ишида фаол иштирок этиш;

- Ташкилотнинг обрўси ҳақида ғамхўрлик қилиш, унинг мақсадларига эришиш ва вазифаларини бажариш бўйича иш олиб бориш;

- ўзини Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш, ўзининг техник  билим ва кўникмаларини такомиллаштириб бориш;

- маънавий ва ахлоқий етук, жисмоний баркамол бўлиш, ватанпарвар фуқаро шаънига доғ туширадиган ҳаракатларга йўл қўймаслик;

- Ташкилотнинг ҳарбий-ватанпарварлик ишларини янада яхшилаш бўйича ташаббус кўрсатиш.

  1. “Ватанпарвар” ташкилоти аъзоларини аъзоликдан чиқариш тегишли бошланғич ташкилот йиғилиши қарори асосида қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

- Ташкилот аъзолари таркибидан чиқариш тўғрисидаги ёзма мурожаат бўйича;

- Ташкилот аъзоси томонидан Устав талаблари ва Ташкилотнинг раҳбар органлари  қарорлари бажарилмаганда;

- Ташкилот аъзоси бошланғич ташкилотнинг йиғилишлари, мажлислари ва бошқа тадбирларида қатнашмаганда;

-  аъзолик бадаллари тўланмаганда;

- Ташкилот аъзоси томонидан “Ватанпарвар” ташкилоти номига доғ туширувчи хатти-ҳаракатларга йўл қўйилганда.

 

  1. Ташкилотда сайловлар тизими

 

63. Марказий ва минтақавий кенгашлар раислари, уларнинг ўринбосарлари, туман (шаҳар) кенгашлари ва бошланғич ташкилотлар раислари лавозимлари сайланадиган лавозимларга киради. Сайланувчи лавозимни эгалловчи шахслар - Марказий ва минтақавий кенгашлар раисларининг ўринбосарлари, туман (шаҳар) кенгашлари ва бошланғич ташкилотлар раислари ўзларининг фаолиятларини жамоатчилик асосида, ихтиёрийлик ва беғараз асосда штатлар жадвалига киритилмаган ҳолда бажаришлари мумкин.

  1. 6 Ташкилотнинг сайланадиган лавозимларига раҳбар ва бошқа ходимларни тайинлаш ёки лавозимларидан озод қилиш ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мехнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

65. Сайловлар демократик асосда ўтказилади. Йиғилиш ёки Конференция қарорига кўра овоз бериш ҳар бир номзод бўйича алоҳида ёки номзодларнинг умумий рўйхати бўйича ўтказилиши мумкин. Йиғилиш ёки Конференция иштирокчиларининг ярмидан кўпи номзодни ёқлаб овоз берган тақдирда, у сайланган ҳисобланади.

66. Ташкилот ва унинг тизимидаги раҳбар орган йиғилишида овоз бериш ҳуқуқига эга иштирокчиларининг ярмидан кўпи қарорни ёқлаб овоз берса, қарор қабул қилинган ҳисобланади.

67. Ташкилот тизимида штатдаги лавозимларни эгаллаб турган “Ватанпарвар” ташкилоти аъзолари сайланадиган лавозимларга сайланиш ва уларнинг вазифаларини жамоатчилик асосида бажариш ҳуқуқига эга.

68. Ташкилот ва унинг тизимидаги раҳбар органи йиғилиши унда раҳбар орган аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этганда қарор қабул қилишга ваколатли ҳисобланади.

 

  1. Назорат-тафтиш комиссиялари

 

69. Ташкилотнинг Устав доирасидаги фаолиятини назорат қилиш учун минтақавий ташкилотлар Конференциялари ва Ташкилот Конференцияси қарорлари билан 3-7 кишидан иборат таркибда назорат-тафтиш комиссиялари тузилади.

70. Назорат-тафтиш комиссияси ўз фаолияти ҳақида тегишли Конференция олдида ҳисобот беради ва қуйидаги вазифаларни бажаради:

- Ташкилот ва унинг тузилмаларида бюджет ижроси, молия-хўжалик фаолияти бўйича йиллик текширув ўтказади;

- ушбу Устав талабларига риоя қилиниши назоратни амалга оширади;

- Ташкилотнинг молиявий, тадбиркорлик ва бошқа фаолият йўналишларида қонун бузилишларининг олдини олиш бўйича назоратни амалга оширади;

- Ташкилот Марказий кенгашининг, сайлаб қўйиладиган қуйи раҳбар органларининг қарорлари ушбу Устав талабларига ёки Ташкилот Конференцияси қарорларига зид бўлган тақдирда улар ижросини тўхтатиш бўйича тавсиялар беради.

71. Назорат-тафтиш комиссияси Ташкилотнинг тегишли ташкилоти ҳамда унга бевосита бўйсунувчи корхоналар ва ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолияти тафтишини “Ватанпарвар” ташкилоти тизимида назорат-тафтиш ишини ўтказиш амалиётида қабул қилинган қоида ва йўриқномаларда кўзда тутилган тартибда ва ҳажмда ўтказади. Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашнинг ташкил қилинишини, ариза, шикоят ва таклифларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш муддатларини, улар бўйича қабул қилинган қарорларнинг тўғрилигини ҳамда фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш иши аҳволини текширади.

  1. 7 Назорат-тафтиш комиссиялари тафтиш натижалари бўйича далолатномани текширилган ташкилотнинг юқори турувчи бошқарув органига камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар билан тақдим қилади. Тафтиш якунлари бўйича бир ой муддатда тегишли қарор қабул қилиниши шарт.

 

  1. X. Ташкилотнинг мол- мулки ва пул маблаҒларини шакллантириш манбалари

 

  1. 73. Ташкилот ўз аъзоларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ушбу Уставда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун ўз тасарруфида бинолар, иншоотлар, спорт-соғломлаштириш масканлари, тураржой, жиҳозлар, асбоб-ускуналар, автотранспорт, миллий ва хорижий валютада пул маблағлари, қимматли қоғозларга ва ўз маблағлари ҳисобига ҳосил қилинадиган, ушбу Уставда назарда тутилган фаолиятни моддий таъминлаш учун зарур бошқа мол-мулкка эга бўлиши мумкин.
  2. 7 Ташкилотнинг мол-мулки ягона ва бўлинмасдир. Уни тасарруф қилиш (эгалик қилиш, фойдаланиш, сотиш, сотиб олиш, бўлиш, ижарага бериш ва бошқа ҳаракатлар) тартиби Марказий кенгаш Ҳайъати қарори билан белгиланади ва у томондан амалга оширилади.

75. Ташкилотнинг мол-мулкини шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:

- Ташкилот аъзоларининг кириш ва аъзолик бадаллари;

-  турли фаолият турларидан тушган даромад (фойда);

- Ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган давлат идоралари, жамоат бирлашмалари, шу жумладан, халқаро спорт ташкилотларидан грантлар, субсидиялар ва давлат буюртмаси кўринишида келиб тушадиган мақсадли маблағлар;

- жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий мулкий бадаллари ва хайриялари;

-  қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.

  1. Ташкилот номидан Ташкилот мол-мулкига эгалик қилиш ҳуқуқини Марказий кенгаш Ҳайъати амалга оширади.

77. Минтақавий кенгашлар ва улар бўйсунувидаги ташкилотлар (муассасалар) Ташкилот мулкини Марказий кенгаш Ҳайъатининг тегишли қарорисиз мустақил равишда бошқа шахсларга бериш ҳуқуқига эга эмаслар.

78. Ташкилотнинг фаолиятидан олинадиган даромад (фойда) Ташкилот аъзолари ўртасида тақсимланмайди, Уставда назарда тутилган вазифаларни бажариш учун йўналтирилади.

79. Ташкилот турли давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлар томонидан тақдим этилган мол-мулкка эга бўлиши мумкин. Ушбу мол-мулкдан фойдаланиш, уни тасарруф этиш ва қайтариш тартиби мол-мулк эгалари билан тузилган шартномаларда келишилган тартибда амалга оширилади.

 

  1. Ташкилотнинг ҲуҚуҚ ва мажбуриятлари

 

80. Ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- ўз аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш;

- ижтимоий ҳаётнинг турли масалаларига доир ташаббуслар билан чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритиш;

- давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг қарорларини ишлаб чиқишда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда иштирок этиш;

- ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;

- оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ва ўрнатилган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;

- Уставда белгиланган вазифаларни бажариш учун тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш;

- ўз рамзий белгиларини таъсис этиш;

- ўз фаолиятига тааллуқли масалалар юзасидан йиғилишлар, мажлислар, конференциялар ўтказиш;

- қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатхоналар очиш ва филиаллар ташкил этиш;

Ташкилот қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

81. Ташкилотнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

-  қонун ҳужжатларига риоя этиш;

- нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи ўтказаётган тадбирларга эркин кириш имконини бериш;

- рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш;

- Ташкилот қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга.

 

  1. XII. ТАШКИЛОТНИНГ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАР БИЛАН

Ҳамкорлиги

 

82. Ташкилот мамлакат тинчлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида ва унинг хавфсизлиги манфаатлари йўлида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари билан ўрнатилган тартибда ҳамкорлик қилади.

83. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун ҳарбий-техник мутахассислар тайёрлаш, фуқароларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг тегишли буйруқ ва директиваларига мувофиқ амалга оширилади.

84. Ташкилот Марказий кенгаши Мудофаа вазирлиги томонидан тасдиқланган режага асосан хизматга чақирилувчи ёшларни тизимдаги ўқув муассасаларида  ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича ўқитишни ташкил қилади. Чақирилувчи ёшларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлашни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

85. Ҳарбий хизматчиларни Ташкилотнинг сайланадиган ёки тайинланадиган лавозимларига ишга қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Ташкилот Марказий кенгаши раисининг сўровига кўра амалга оширилади. 

86. Ташкилот Марказий кенгаши Қуролли Кучларга ҳарбий-техник мутахассислар тайёрлаш учун ўқув-моддий базасини яратиш мақсадида тизимдаги ўқув муассасаларини Мудофаа вазирлиги томонидан ажратилган ҳарбий автомобиль ва махсус техникалар, муҳандислик ускуналари ва алоқа воситалари билан бутлашни таъминлайди, улардан мақсадли фойдаланишни ташкил қилади.

 

  1. Ташкилот Уставига Ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тартиби

 

  1. Ташкилот Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши Ташкилот Конференцияси қарори асосида амалга оширилади.
  2. Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгандан сўнг Ташкилот ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан қайта рўйхатдан ўтказилиши лозим.

 

  1. Ташкилотни Қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби

 

89. Ташкилот унинг Конференцияси қарори билан қайта ташкил этилиши мумкин.

  1. 90. Ташкилот фаолияти унинг Конференцияси қарори ёки суднинг қарори билан тугатилиши мумкин. Ташкилотни тугатиш чоғида       белгиланган тартибда тугатиш комиссияси тузилади.

91. Ташкилот тугатилганда унинг юридик ва жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобдан кейин қолган мол-мулк ва маблағларидан қонунларда ўрнатилган тартибда Ташкилот Уставидаги мақсад ва вазифаларга мувофиқ фойдаланилади.

 

 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree