Аввалги сайт     

“Ҳар бир болага меҳр, эътибор!”

June 13th, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Бекобод Ўқув спорт техника клуби томонидан ...

Навоийда “Ракетамодель” спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати мусобоқаси ғолиблари аниқланди

June 08th, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилоят кенгаши томонидан Кармана туман ...

“Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш барчамизнинг вазифамиздир”

June 08th, 2018
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган ...

Ёзги биатлон бўйича Самарқанд вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди

June 07th, 2018
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд ...

“Ҳар бир болага мехр, эътибор!” шиори остида югуриш марафони ўтказилди

June 06th, 2018
Сурхондарё вилояти Бойсун туман ҳокимлиги, “Ватанпарвар” ташкилоти ...

Хоразмлик ёзги биатлончилар янги мавсум мусобақаларини бошлашди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Хоразм вилоят кенгаши томонидан Урганч бирлашган техника мактабининг ўқув-машғулот базасида спортнинг ёзги биатлон тури бўйича Хоразм вилоят кубоги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада 35 нафар воҳалик спортчи ўзаро баҳс юритди.

 

Мусобақанинг якуний натижасига кўра, Боғот тумани Ўқув спорт техника клуби аъзоси Асалхон Машарипова ҳамда Хонқа тумани Ўқув спорт техника клуби вакили Миржалол Кенжаев мерганлик ва тезкорлик борасида рақибларидан анча маҳоратли эканлигини исботлаб, ғолибликни қўлга киритди. Пешқадамдан бир оз балл кам жамғарган Шаҳзода Ўрозметова (Гурлан тумани ЎСТК) ва Омонбой Сапарбоев (Боғот тумани ЎСТК) иккинчи, Ҳавожон Раҳимова (Қўшкўпир тумани “Ўртаёп” ЎСТК) ва Санжар Йўлдошев (Шовот тумани ЎСТК)лар учинчи ўриндан жой олишди. Ғолиб ва совриндор спортчилар “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Эндиликда эътирофга сазовор бўлган ёзги биатлон усталари Республика миқёсида ўтказиладиган мусобақада Хоразм вилояти шарафини ҳимоя қилишади.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree