Аввалги сайт     

Спорт

Декабрь 20th, 2016

Универсиада

Декабрь 20th, 2016

Енгил атлетика

Декабрь 20th, 2016

Болалар спорти

Декабрь 20th, 2016

Картинг

Декабрь 20th, 2016

“Ҳеч ким меҳр – эътибордан четда қолмасин”

“Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши томонидан “Ҳеч ким меҳр – эътибордан четда қолмасин” шиори остида Фарғона шаҳар имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган Республика касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида “Хаво қуролидан ўқ отиш” спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.

 

Мусобақада “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши раиси ўринбосарлари М.Джалилов ва М.Носировлар, Фарғона шаҳар имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган Республика касб-ҳунар коллежи раҳбарияти, Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси Фарғона вилоят бўлими ижрочи директори Ғ.Султонов ҳамда 54 нафар спортчи ёшлар иштирок этдилар.

Мусобақа якунига кўра қиз боллар ўртасида

Биринчи ўринни – О.Ғофурова;

Иккинчи ўринни – М.Жўраева;

Учинчи ўринни – М.Муҳаммаджоновалар қўлга киритдилар.

Мусобақа якунига кўра ўғил боллар ўртасида

Биринчи ўринни – Ш.Солиев;

Иккинчи ўринни – О.Хамидуллаев;

Учинчи ўринни – С.Норинбековлар қўлга киритдилар.

Умумжамоа биринчилиги мусобақаларида:

Биринчи ўринни – “Бургут” жамоаси;

Иккинчи ўринни – “Шунқор” жамоаси;

Учинчи ўринни – “Лочин” жамоаси қўлга киритди.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчиларга ва жамоаларга Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree