Аввалги сайт     

Спорт

Декабрь 20th, 2016

Универсиада

Декабрь 20th, 2016

Енгил атлетика

Декабрь 20th, 2016

Болалар спорти

Декабрь 20th, 2016

Картинг

Декабрь 20th, 2016

“Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан мусобақа ташкил этилди

8-март “Халқаро хотин-қизлар куни” – гўзаллик ва нафислик байрами бўлиб, латофат ҳамда гўзал аёлларимиз рамзидир. Ушбу байрамни севги, меҳрибонлик ва гўзаллик байрами сифатида нишонлайдилар. “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги ташкилотларнинг барча йўналишларида бугунги кунда ўнлаб аёллар фаолият олиб бормоқдалар, улардан айримлари турли байрамлар арафасида давлатимизнинг юксак мукофотлари ва медаллари билан тақдирланмоқдалар. Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги ташкилотларда меҳнат қилаётган аёлларнинг байрам кайфиятларини кўтариш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва спортга бўлган қизиқишларини янада ортириш мақсадида, 2018 йилнинг 6 март куни “Ватанпарвар” ташкилоти Чилонзор ўқув спорт техника клубининг спорт тирида пневматик милтиқдан ўқ отиш спорти бўйича мусобақа ўтказилди.

 

Мазкур мусобақада “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши ва унинг тасарруфидаги ташкилотларда фаолият юритаётган жами 39 нафар аёллар иштирок этдилар. Қизғин беллашувлар билан ўтган мазкур спорт мусобақаси натижаларига кўра, шахсий биринчиликда, 3-ўринни Дилноза Халилова (“Юнусобод ЎСТК” УК), 2-ўринни Ленара Хошимова (“Учтепа ЎСТК” УК) ва 1-ўринни Татьяна Макарова (“Юнусобод ЎСТК” УК) қўлга киритдилар.

Умумжамоа натижаларига кўра, 3-ўринни Тошкент шаҳар кенгаши, 2-ўринни Сергели ЎСТК ва 1-ўринни Юнусобод ЎСТК жамоасига насиб этди.

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши томонидан мусобақанинг шахсий биринчилик бахсларида ғолиб ва совриндорлар бўлган аёлларга эсдалик совғалар, шунингдек, ғолиб ва совриндорлар бўлган жамоаларга Кубоклар ҳамда дипломлар берилди. Бундай мусабақалар хотин-қизларимизга байрам кайфиятини улашди.

Зеро, ушбу байрамда эркаклар ўз оналарига, турмуш ўртоқларига ва қизларига гуллар ҳамда энг самимий тилаклар билан совғаларни берадилар. Ўз навбатида ушбу байрам арафасида ташкилотлар хам ўз ҳамкасабалари бўлган аёллар учун турли маънавий – маданий, спорт тадбирлари ва қизиқарли учрашувлар ташкил этиш орқали уларга бўлган ҳурмат ва чексиз эхтиромларини кўрсатиб келадилар. Азиз ва мухтарамма аёллар шу кунларда янада эъзозланади, кўкларга кўтарилади. Дархақиқат, муқаддас бўлган оналаримизни, азиз опа-сингилларимизни ҳар қанча эъзозласак арзийди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree