Аввалги сайт     

Спорт

Декабрь 20th, 2016

Универсиада

Декабрь 20th, 2016

Енгил атлетика

Декабрь 20th, 2016

Болалар спорти

Декабрь 20th, 2016

Картинг

Декабрь 20th, 2016

Жиззах вилоятидаги энг ёш спортчи тақдирланди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят кенгаши тасарруфидаги Спорт техник клубида спортнинг техник ва амалий турларидан бири бўлган “Картинг” спорти билан шуғулланиб келаётган ёшлардан бири тақдирланди.

 

Зоиржонов Ферузбек 2009 йил 20 апрелда таваллуд топган, Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Зиёкор маҳалласида истиқомат қилади. Зоиржонов Ферузбек Ғайрат ўғли картинг спорт тури билан бор йуғи 2016 йилдан бери шуғулланганига қарамасдан, у Республика чемпионати ва Кубок мусобақаларида қуйидаги натижаларга эришишга улгурди:

  • 2016 йил Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳрида олтинчи ўрин;
  • 2017 йил Наманган вилояти, Учқўрғон туманида тўртинчи ўрин;
  • Бухоро вилояти, Ғиждувон шаҳрида фахрли иккинчи ўринни эгаллади.

Юқори натижаларга эришган спортчилар қаторида Зоиржонов Ферузбек ҳам “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят кенгаши томонидан эсдалик совға билан тақдирланди.

         - Хозирги кунда 2018 йил май ойида Бухоро шаҳрида ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон биринчилиги мусобақасида иштирок этиш учун тайёргарлик кураяпман – дейди Ферузбек.

Ёши 8 да бўлган ушбу спортчи ўзининг тартиб-интизоми, иродаси, шижоати ва  қизиқувчанлиги билан нафақат ўз тенгдошлари, балки катта ёшдаги инсонларга ҳам ибрат бўлиб келмоқда.

“Омад сенга доимо ёр бўлсин, болажон!”, деймиз Ферузбекка. Зеро Ферузбек каби ёшлар келажакда халқаро мусобақаларда мамлакатимиз байроғини юқори чўққиларга кўтаради.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree