Аввалги сайт     

Спорт

Декабрь 20th, 2016

Универсиада

Декабрь 20th, 2016

Енгил атлетика

Декабрь 20th, 2016

Болалар спорти

Декабрь 20th, 2016

Картинг

Декабрь 20th, 2016

“Мотопойга” спорт тури бўйича Республика Чемпионати ва Биринчилиги мусобақасининг 1-босқичи ўтказилди

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгашининг 2018 йилда ўтказиладиган спорт тадбирлари тақвимий режа жадвалига асосан Жарқўрғон туманида жойлашган “Қизилмозор” мотосўқмоғида спортнинг “Мотопойга” тури бўйича Республика Чемпионати ва Биринчилиги мусобақалари ўтказилди. Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 9 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ҳамда ўсмирлар таркибидаги 115 нафарга яқин спортчилар иштирок этди.

Мусобақа Низомига асосан 65 см3, 85 см3, 125 см3, ЧЗ 350 см3, 500 см3, 750 см3 хажмли мотоциклларда мусобақалар ўтказилди.

Республика Чемпионати ва Биринчилиги мусобақаларида қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳслар якунига кўра, Ҳакамлар ҳайъати қарорига мувофиқ мусобақа натижалари қуйидагича этиб белгиланди:

Республика Биринчилиги мусобақасида:

65 см3 хажмли мотоциклда:

1-ўринни Бухоро вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Самадов Жасурбек;

2-ўринни Қорақалпоғистон Республика кенгаши терма жамоасининг спортчиси Сапарбаев Жасурбек;

3-ўринни Тошкент шаҳар кенгаши терма жамоасининг спортчиси Четвериков Александрлар эгаллашди.

85 см3 хажмли мотоциклда:

1-ўринни Жиззах вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Тўйчиев Дадажон;

2-ўринни Бухоро вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Тураев Достон;

3-ўринни Тошкент вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Жуманов Аброрбеклар эгаллашди.

125 см3 хажмли мотоциклда;

1-ўринни Қорақалпоғистон Республика кенгаши терма жамоасининг спортчиси Узакбаев Ислом;

2-ўринни Навоий вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Зайцев Иван;

3-ўринни Тошкент шаҳар кенгаши терма жамоасининг спортчиси Силенко Никиталар эгаллашди.

Умумжамоа ҳисобида:

1-ўринни Қорақалпоғистон Республика кенгаши;

2-ўринни Навоий вилоят кенгаши;

3-ўринни Тошент шаҳар кенгаши терма жамоалари эгаллашди.

Республика Чемпионати мусобақасида:

125 см3 хажмли мотоциклда;

1-ўринни Тошкент вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Сазонов Андрей;

2-ўринни Тошкент вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Перцев Денис;

3-ўринни Бухоро вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Ахмедов Бахтиёрлар эгаллашди.

ЧЗ 350 см3 хажмли мотоциклда;

1-ўринни Навоий вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Қобилов Иззат;

2-ўринни Тошкент шаҳар кенгаши терма жамоасининг спортчиси Кондрашов Александр;

3-ўринни Қорақалпоғистон Республика кенгаши терма жамоасининг спортчиси Ходжаниёзов Жамшидлар эгаллашди.

500 см3 хажмли мотоциклда:

1-ўринни Тошкент вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Сазонов Андрей;

2-ўринни Тошкент вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Персов Денис;

3-ўринни Бухоро вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчиси Халимбоев Бекзодлар эгаллашди.

750 см3 хажмли мотоциклда:

1-ўринни Тошкент шаҳар кенгаши терма жамоасининг спортчилари Сычёв Игорь, Вазин Владислав;

2-ўринни Бухоро вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчилари Бердиев Ўткир, Назаров Аскарали;

3-ўринни Андижон вилоят кенгаши терма жамоасининг спортчилари Чолов Ойбек, Сотволдиев Авазбеклар эгаллашдилар.

Умумжамоа ҳисобида:

1-ўринни Тошкент шаҳар кенгаши;

2-ўринни Тошкент вилоят кенгаши;

3-ўринни Бухоро вилоят кенгаши терма жамоалари эгаллашди.

Мусобақада ғолиб бўлган жамоа ва спортчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари, шунингдек, ҳомийлар томонидан совғалар топширилди.         

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree