Аввалги сайт     

“Ҳар бир болага меҳр, эътибор!”

June 13th, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Бекобод Ўқув спорт техника клуби томонидан ...

Навоийда “Ракетамодель” спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати мусобоқаси ғолиблари аниқланди

June 08th, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилоят кенгаши томонидан Кармана туман ...

“Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш барчамизнинг вазифамиздир”

June 08th, 2018
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган ...

Ёзги биатлон бўйича Самарқанд вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди

June 07th, 2018
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд ...

“Ҳар бир болага мехр, эътибор!” шиори остида югуриш марафони ўтказилди

June 06th, 2018
Сурхондарё вилояти Бойсун туман ҳокимлиги, “Ватанпарвар” ташкилоти ...

Наманганда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда тадбир ташкил этилди

“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилоят кенгаши Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобиль мактабида жамиятда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, келгусида мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик, сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларда уларнинг кенг иштирокини таъминлаш, касбий маҳорат даражасини ошириш, интелектуал ва ижодий имкониятларни амалга оширишга кўмаклашиш, шунингдек, юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлардан уларни хабардор қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбир тадбир ташкил этилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши бўлим мудири М.Ахралова, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси А.Алаходжаев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши “Бошланғич ташкилотлар” билан ишлаш бўлим мудири Муроджон Ҳайитбоевлар иштирок этди.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил топши, ёшларга берилаётган эътибор, Қуролли Кучларнинг тизимида бошланғич ташкилот тузиш тартиби ва имкониятлари тўғрисида гапириб ўтишди. Шунингдек, Наманган автомобиль мактабида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тузилди. “Бошланғич ташкилоти” раиси сайлаб олинди ва бир овоздан қўл кўтариб маъқулланди.

Тадбир сўнгида чақирилувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари жавоблар олишди. Тадбир якунида сўзни Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси А.Алоходжаев олиб, ташриф буюрган меҳмонларга ўз миннаддорчилигини ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқини роли ёшларни ҳаёт йўлларида бир суянч бўлишини таъкидлади. Ташкил этилган тадбирда Наманган автомобиль мактабида таҳсил олаётган 125 нафар чақирилувчи ёшлар иштирок этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree