Аввалги сайт     

“Ҳар бир болага меҳр, эътибор!”

June 13th, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Бекобод Ўқув спорт техника клуби томонидан ...

Навоийда “Ракетамодель” спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати мусобоқаси ғолиблари аниқланди

June 08th, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилоят кенгаши томонидан Кармана туман ...

“Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш барчамизнинг вазифамиздир”

June 08th, 2018
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган ...

Ёзги биатлон бўйича Самарқанд вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди

June 07th, 2018
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд ...

“Ҳар бир болага мехр, эътибор!” шиори остида югуриш марафони ўтказилди

June 06th, 2018
Сурхондарё вилояти Бойсун туман ҳокимлиги, “Ватанпарвар” ташкилоти ...

Вояга етмаган ёшлар иштирокида тадбир ташкил этилди

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги Сергели Ўқув спорт техника клуби томонидан Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш ҳамда ҳудуддаги умумтаълим мактаблари ўқувчиларини спортнинг техник ва амалий турларига бўлган қизиқишларини ошириш, уларни мазкур спорт турларига жалб этиш орқали бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш мақсадида Сергели туманидаги 300, 301 ва 104-сонли умумтаълим мактабларининг ички рўйҳатида турувчи тарбияси оғир вояга етмаган ёшлар ўртасида спорт тадбири ўтказилди.

 

Тадбирда ёшларга “Ватанпарвар” ташкилоти Сергели ЎСТКда мавжуд спорт секциялари тўғрисида маълумот берилиб, авиа ва ракетамодель спорт секциялари бўйича кўргазмалар ташкил этилди ва спорт секцияларида мунтазам шуғулланиб келаётган спортчилар томонидан мастер класслар намойиш этилди. Шундан сўнг вояга етмаган ёшлар Олимпиада ўйинлари дастурига киритилиган спортнинг “Пневматик милтиқдан ўқ отиш” тури бўйича ўзаро беллашдилар.

Мусобақада 301-мактаб ўқувчиси Мухторов Шахзод  3-ўринни, шу мактаб ўқувчиси Махкамов Қобил 2-ўринни  ҳамда 104-мактаб ўқувчиси Мирзоҳидов Мирафзал 1-ўринни эгаллаб, ташкилотнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ташкил этилган спорт тадбири вояга етмаган ёшлар ўртасида катта таассурот қолдирди. 300-сонли умутаълим мактабининг 3 нафар ўқувчиси ота-оналарининг розилиги билан пневматик милтиқдан ўқ отиш спорти секцияга қатнашлари бўйича спорт мураббийига мурожаат этдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree