Аввалги сайт     

Спорт

Декабрь 20th, 2016

Универсиада

Декабрь 20th, 2016

Енгил атлетика

Декабрь 20th, 2016

Болалар спорти

Декабрь 20th, 2016

Картинг

Декабрь 20th, 2016

Сирдарёда “Темурбеклар” ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди

“Ватанпарвар” ташкилоти Боёвут туман ўқув спорт техника клуби томонидан Боёвут туман Халқ  таълими бўлимига қарашли 8-умумтаълим мактабида “Темурбеклар” ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди.

 

Мусобақа Боёвут туман Ёшлар иттифоқи ходими А.Мухамадиев, Боёвут туман қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Р.Солихов, ушбу коллеж ўқувчилари ҳамда Боёвут туман саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчилари иштирок этишди.

Мусобақани Боёвут туман ўқув спорт техника клуби бошлиғи Ж.Холиков кириш сузи билан очиб бердилар ва қатнашчиларига ўқиш ва ишларида омадлар тилади.

  Боёвут туман ўқув спорт техника клуби маънавий-маърифий ишлари бўйича мутахассиси С.Каримова мусобоқанинг шартлари ва техника хавфсизлиги ҳақида қатнашчиларга тушунчалар бериб ўтдилар.

Шундан сўнг Ҳакамларининг шартларига кўра мусобақа бошланди. Муросасиз ўтган мусобақада биринчи ўринни Боёвут туман “Ватанпарвар” ташкилоти аъзоси Мукимов Мухаммад, иккинчи ўринни Боёвут туман Қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Нуриддинов Фирдавс, учинчи ўринни эса Боёвут туман Саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Асланов Баходирлар кўлга киритишди.

Шунингдек, белашувда фаол иштирок этганлари учун Бердиёрова Диёра ва Мусаев Санжарбек, Омонбоев Саидазиз, Ортиқбоев Мухиддинлар Боёвут туман ўқув спорт техника клубининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. 

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree