Аввалги сайт     

“Ёш мерганлар” ғолиблик учун куч синашди

June 21st, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Эликқалъа туман кунгаши томонидан тумандаги ...

Триатлон спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги мусобоқаси ўтказилди

June 21st, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилоят кенгаши томонидан триатлон ...

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан спорт мусобакқаси ўтказилади

June 21st, 2018
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий ...

“Ҳар бир болага меҳр, эътибор!”

June 13th, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Бекобод Ўқув спорт техника клуби томонидан ...

Навоийда “Ракетамодель” спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати мусобоқаси ғолиблари аниқланди

June 08th, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилоят кенгаши томонидан Кармана туман ...

“Ёшлар қаноти” фаолияти йўлга қўйилди

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгаши томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят ва Термиз шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда тизимдаги Термиз автомобиль мактабининг бошланғич ташкилоти таркибида жамоатчилик асосида “Ёшлар қаноти” фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тадбир ўтказилди.

 

Йиғилишни “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси ўринбосари А.Эшматов очиб бериб, кун тартибига қўйилган масалалар билан таништирди.

Тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши бўлим мудири А.Тоғаймуродов, Термиз шаҳар кенгаши раиси У.Қулмаматов, ташкилотнинг вилоят кенгаши ва Термиз автомобиль мактаби бошланғич ташкилотининг аъзолари, “Ишонч” телевиденияси ва “Сурхон тонги” газетасининг вакиллари қатнашди.

Тадбир давомида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши бўлим мудири А.Тоғаймуродов, Термиз шаҳар кенгаши раиси У.Қулмаматовлар сўзга чиқишиб, ёшларни давлат суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш Ватанга садоқат ва юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини кенг оммалаштириш орқали соғлом турмуш тарзини қарор топшириш тўғрисида сўз юритиб, “Ёшлар қаноти” фаолиятининг мақсад вазифалари, йўналишлари ҳақида иштирокчиларга маълумот беришди.

“Ёшлар қаноти” етакчилигига номзодлар ва дастурлари таништирилиб, вилоят ташкилоти кенгаши ва Термиз автомобиль мактабининг ёш ходимлари ўртасида тузилган  “Ёшлар қаноти” етакчилигига вилоят ташкилоти кенгаши бош мутахассиси Х.Ёрматова сайланди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Термиз шаҳар кенгаши томонидан гувоҳнома берилди.

Шунингдек, тизимдаги ташкилотларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда “Ёшлар қаноти” фаолияти йўлга қўйилиб, етакчилар сайланди.

Жумладан, Ангор туман ЎСТКдан Абдумуратов Абдурауф Фармонқул ўғли, Бойсун туман ЎСТКдан Рахимов Жамоллиддин Мусурмонович, Денов туман ЎСТКдан Соатов Элдор Бозорович, Денов автомобиль мактабидан Ядгоров Алишер Сатторович, Жарқўрғон туман ЎСТКдан Йулдошев Пиримқул Абдулаким ўғли, Қумқўрғон туман ЎСТКдан Тоғаев Жаҳонгир Бозорович, Музработ туман ЎСТКдан Умрқулов Муродбек Абдумаликович, Олтинсой туман ЎСТКдан Мамараимов Мақсуд Ўралович, Сариосиё туман ЎСТКдан Шоимов Камолиддин Чориевич, Узун туман ЎСТКдан Эшниязов Ғулом Мамасаидович, Шерабод туман ЎСТКдан Норбошев Элёр Чориевичлар “Ёшлар қаноти” етакчилари этиб сайланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree