Аввалги сайт     

Спорт

Декабрь 20th, 2016

Универсиада

Декабрь 20th, 2016

Енгил атлетика

Декабрь 20th, 2016

Болалар спорти

Декабрь 20th, 2016

Картинг

Декабрь 20th, 2016

“Биз ватанпарварлармиз!” шиори остида тадбир ўтказилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти тизимида 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги Мирзо Улуғбек Ўқув спорт техника клуби томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг М.Улуғбек туман кенгаши билан ҳамкорликда  вояга етмаган ёшлар ўртасида “Биз ватанпарварлармиз!” шиори остида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

 

Спортнинг пневматик милтиқдан “Ўқ отиш” тури  бўйича мусобақа Тошкент бирлашган техника мактаби қошидаги тирда ўтказилди. Унда туман Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг 10 нафар фаол ёшлари иштирок этдилар.

Мусобақа иштирокчилари аввал хавфсизлик чоралари ва техник-меъёрий талаблар билан танишиб, сўнгра спорт анжоми ва ўқ донлар билан таъминландилар. Мусобақа қатнашувчилари “Ўқ отиш”нинг ВП-2 талаби бўйича иштирок этиб, яхши натижаларни намоён этдилар. Мусобақада фаол иштирок этган қанташчилар бошланғич ташкилот томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шундан сўнг Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Мирзо Улуғбек туман Кенгаши биносида туман ёшлар иттифоқининг фаоллари ўртасида М.Улуғбек ЎСТК ўринбосари Константин Перегудов томонидан спортнинг радио бошқарувли модель турлари бўйича “Маҳорат дарси” ўтказилди.

Туман ёшлар иттифоқи раиси Ш.Олимов ҳамрохлигида ўтказилган “Махорат дарси”да мусобақада ғолиб бўлган иштирокчилар ҳамда туман ёшлар иттифоқининг 35 нафар фаол ёшлари иштирок этдилар.

Ўтказилган мусобақа ва “Махорат дарси”дан асосий мақсад ёшларни бўш вақтларини самарали ўтказиш, уларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, соғлом ва бақувват этиб тарбиялаш, глобаллашув даврида ёшларни турли зарарли таъсирлардан, бузғунчи ғоялардан асраш, она Ватанга мухаббат руҳида тарбиялаш, уларда ирода, интизом, маъсулият, мардлик, жасурлик каби эзгу фазилатларини шакиллантиришдан иборатдир.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree