Аввалги сайт     

“Ёш мерганлар” ғолиблик учун куч синашди

June 21st, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Эликқалъа туман кунгаши томонидан тумандаги ...

Триатлон спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги мусобоқаси ўтказилди

June 21st, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилоят кенгаши томонидан триатлон ...

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан спорт мусобакқаси ўтказилади

June 21st, 2018
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий ...

“Ҳар бир болага меҳр, эътибор!”

June 13th, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Бекобод Ўқув спорт техника клуби томонидан ...

Навоийда “Ракетамодель” спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати мусобоқаси ғолиблари аниқланди

June 08th, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилоят кенгаши томонидан Кармана туман ...

Тошкент шаҳар ташкилотининг 2018 йил спорт мавсумига старт берилди

 “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги ташкилотларда фаолият юритаётган спорт секцияларида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мунтазам шуғулланиб келаётган спортчилар 2018 йилги спорт мавсумини бошлаб, яна ғалаба сари ўз куч бор маҳоратларини кўрсатишлари учун беллашувлар бошланди.

 

Бу йилги мусобақаларга старт “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши тасарруфидаги Чилонзор Ўқув спорт техника клубида жойлашган ўқ отиш спорт тирида бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли қарорига мувофиқ ўқув таълим муассасаларида спортни ривожлантириш, ўқувчи ёшларни спортга бўлган қизиқишларини янада орттириш ҳамда уларни спорт мусобақаларига жалб этиш мақсадида 2000 йил ва ундан кичик бўлган спортчилар ўртасида Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган пневматик спорт қуролидан ўқ отиш спорти бўйича Тошкент шаҳар очиқ биринчилигининг биринчи босқич мусобақаси ўтказилди.

Қизғин бахс ва мунозараларга сабаб бўлган ушбу мусобақада Тошкент шаҳридаги 9 та спорт жамоасининг 45 нафардан иборат спортчилари “ПП-1” ва “ВП-2” машқларида қатнашдилар.  

“Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар  кенгаши ташаббуси ва Чилонзор ЎСТК ташкилотчилигида ўтказилган мазкур спорт мусобақаси юқори савияда, қизиқарли тарзда ўтказилди. “Милтиқдан ўқ отиш” спорт турининг ўзига хос хусусияти шундаки, ёшларимиз мазкур спорт тури билан шуғулланишлари ва юқори натижаларни  қўлга киритишлари учун авваламбор ақл идрок, зийраклик ҳамда мўлжални аниқ олиш талаб этилади. Бунинг учун  мунтазам равишда спорт машқларини такрорлаб туришлари лозимдир.

Спортнинг “Пневматик милтиқдан ўқ отиш” тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ биринчилигининг биринчи босқичи мусобақасида қуйидаги спортчилар ғолиб деб топилдилар:

 Мусобақада якка тартибда иштирок этган ўсмирлар ўртасидаги “ ВП-2”

машқи бўйича натижалар қуйидагича:

1-ўрин   Никитин Илия.              (“Чилонзор ЎСТК” УК-1) 

2-ўрин   Жўраев Акобир.            (“TEXPOGRESSPORT”)

3-ўрин   Зулфиқоров Улуғбек     (“Чилонзор ЎСТК” УК-1) 

   Мусобақада якка тартибда  иштирок этган қизлар ўртасидаги “ВП-2”

 машқи бўйича натижалар қуйидагича:

1-ўрин  Давидова Александра. (“Чилонзор ЎСТК” УК-1)

2-ўрин  Ризаева Дилсўз.            (“Миробод ЎСТК” УК-1)

3-ўрин  Носирова Фотима.        (“Миробод ЎСТК” УК-2)

Мусобақада якка тартибда иштирок этган ўсмирлар ўртасидаги “ПП-1”

 машқи бўйича натижалар қуйидагича:

1-ўрин   Махамаджанов Дониёр.  (“TEXPOGRESSPORT”)

2-ўрин   Никитин Вениамин.         (“Чилонзор” ЎСТК” УК-1)

3-ўрин   Бобожонов Зафар             (“Яшнобод ЎСТК” УК) 

Мусобақада якка тартибда  иштирок этган қизлар ўртасидаги “ПП-1”

машқи бўйича натижалар қуйидагича:

1-ўрин  Марченко Александра.  (“Мирабод ЎСТК” УК)

2-ўрин   Азаматова Ирода           (“Мирабод ЎСТК” УК)

3-ўрин  Исаева Мадхия                (“Сергели ЎСТК” УК)

    Жамоавий натижалар қуйидагича:

1-ўрин  Чилонзор Ўқув спорт техника клуби   

2-ўрин  Миробод  Ўқув спорт техника клуби   

3-ўрин  Сергели Ўқув спорт техника клуби  

4-ўрин  TEX POGRES SPORT-JAR   

5-ўрин  Олмазор  Ўқув спорт техника клуби   

6-ўрин  Яшнобод Ўқув спорт техника клуби   

7-ўрин  Юнусобод Ўқув спорт техника клуби   

8-ўрин  Учтепа Ўқув спорт техника клуби   

ўринсиз  М.Улуғбек Ўқув спорт техника клуби   

2017 йилни сарҳисоб қилар эканмиз, Тошкент шаҳар “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан спортнинг техник ва амалий турлари бўйича 30 га яқин спорт мусобақалари ўтказилган бўлиб, мазкур мусобақаларда 1000 га яқин спортчилар иштирок этдилар. 2017 йил бўйича яхши натижаларини қўлга киритган Тошкент шаҳар спортчилари 2018 йил спорт мавсумида Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасига аъзо бўлдилар. Ўғил болалардан Дониёрхўжа Хамроев, Александр Курышев, Валерий Понамаренко, Камронбек Сабитов,  қизлардан Латофат Садикова, Екатерина Рязанова, Арина Мирзабековалар шулар жумласидандир.

Чилонзор ЎСТК тирида ўтказилган мусобақа ғолибларини “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан эсдалик совғалар ва дипломлари билан тақдирландилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree