Аввалги сайт     

Спорт

Декабрь 20th, 2016

Универсиада

Декабрь 20th, 2016

Енгил атлетика

Декабрь 20th, 2016

Болалар спорти

Декабрь 20th, 2016

Картинг

Декабрь 20th, 2016

“Китоб бизнинг дўстимиз”

“Ватанпарвар” ташкилоти Янгиер шаҳар ўқув спорт техника клуби томонидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Янгиер шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда Янгиер шаҳар Баркамол авлод Болалар марказида “Китоб бизнинг дўстимиз” мавзусида тадбир ташкил этилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи “Камалак” болалар ташкилоти раиси А.Тилявов, “Ватанпарвар” ташкилоти Янгиер шаҳар ўқув спорт техника клуби мутахассиси Н.Давронова, Баркамол авлод Болалар маркази методисти Р.Солиева, “Ёш эколог” тўгарак раҳбари Н.Абдурахмонова ҳамда барча тўгарак раҳбарлари ва ўқувчилар иштирок этишди.

Китоб ўқишга чорловчи турли хил ҳикматли сўзлар ўқувчилар томонидан ижро этилди ва тўгарак раҳбари Н.Абдурахмонованинг “Китоб энг яқин дўст” мавзусида тақдимоти намойиш этилди.

Тадбир якунида тадбирда ўзининг фаоллиги билан намоён бўлган, Ш.Тошев, Д.Умаркулов, М.Курбонобоева, Д.Вайдуллаев ва С.Бердибоевлар ташкилотлар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Ушбу тадбир ўқувчиларда катта таассурот қолдирди ва юқорида қайд этилган тадбирларни янада кўпайтириш кераклиги борасида ўз таклифларини билдиришди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree