Аввалги сайт     

Спорт

Декабрь 20th, 2016

Универсиада

Декабрь 20th, 2016

Енгил атлетика

Декабрь 20th, 2016

Болалар спорти

Декабрь 20th, 2016

Картинг

Декабрь 20th, 2016

Ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турлари тарғиб қилинди

“Ватанпарвар” ташкилоти Қизириқ туман кенгаши томонидан спортнинг “Ёзги биатлон” тури ва марафон югуриш спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақа туман ёшлари ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини янада оммалаштириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди.

 

Спортнинг “Ёзги биатлон” тури бўйича спорт мусобақаси “Ватанпарвар” ташкилоти Қизириқ туман ўқув спорт техника клубида ташкил этилди.

Мусобақа натижасига кўра қуйидагилар ғолиб деб топилди:

Қиз болалар ўртасида:

1-ўринни Эшмуродова Моҳичехра;

2-ўринни Бўриева Дилбар;

3-ўринни Бердиқулова Мадина;

Ўғил болалар ўртасида эса:

1-ўринни Абдиев Асадбек;

2-ўринни Турсунов Шамсиддин;

3-ўринни Холматов Рамазонлар эгаллашди.

Ғолиб ва совриндорлар “Ватанпарвар” ташкилоти Қизириқ туман кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қизириқ туман кенгашининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree