Аввалги сайт     

“Ёш мерганлар” ғолиблик учун куч синашди

June 21st, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Эликқалъа туман кунгаши томонидан тумандаги ...

Триатлон спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги мусобоқаси ўтказилди

June 21st, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилоят кенгаши томонидан триатлон ...

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан спорт мусобакқаси ўтказилади

June 21st, 2018
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий ...

“Ҳар бир болага меҳр, эътибор!”

June 13th, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Бекобод Ўқув спорт техника клуби томонидан ...

Навоийда “Ракетамодель” спорт тури бўйича Ўзбекистон Чемпионати мусобоқаси ғолиблари аниқланди

June 08th, 2018
“Ватанпарвар” ташкилоти Навоий вилоят кенгаши томонидан Кармана туман ...

“Хона авиамодель” спорт тури бўйича Тошкент шаҳар очиқ Кубогининг биринчи босқич мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ёшлар ўртасида спортни ривожлантиришга қаратилган бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда. “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгашининг 2018 йил календарь режасига асосан ташкилот тасарруфидаги Ўқув спорт техника клублари ҳамда ҳамкор ташкилотлар спортчилари ўртасида Тошкент шаҳар Бектемир туманида жойлашган 293-ўрта таълим мактабининг спорт залида “Авиамодель” спорт турининг “Хона авиамодели” F-1-D, F-1-M синфи бўйича Тошкент шаҳар очиқ Кубогининг биринчи босқич мусобақаси бўлиб ўтди.

 

 “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси ва Мирзо Улуғбек Ўқув спорт техника клуби ташкилотчилигида ўтган ушбу мусобақада 40 нафар  спортчилардан иборат 6 та спорт жамоалари иштирок этдилар. Ҳар бир жамоа ўз ташкилотлари шаънини ҳимоя қилиш мақсадида ғолиблик учун астойдил харакат қилдилар.

Бугунги  кунда мамлакатимизда ёшларимиз ўқиб изланишлари, юрт шарафини ҳам маънан, ҳам жисмонан ҳимоя қилишга доимо тайёр туришлари учун таълим йўналишининг ҳар бир жабҳасида жаҳоннинг энг илғор педагогик технологиялари асосида сабоқ берилмоқда. Келажагимиз эгалари таълимнинг ҳар бир йўналишида билим олишлари учун барча эшиклар очиқ, имкониятлар талайгина хаттоки, спорт турларининг барча жабҳаларида шуғулланишлари ва малакаларини оширишлари учун етарлича мураббийлар, спорт мажмуалари ёшларимиз ихтиёрига топширилган.

“Авиамодель” спорт турининг “Хона авиамодели” F-1-D, F-1-M синфи бўйича Тошкент шаҳар очиқ Кубогининг биринчи босқич мусобақасида қуйидаги спортчилар ғолиб ва совриндор деб топилдилар:

18 ёшгача бўлган ўсмир ёшлар ўртасида F-1-M синфи бўйича:

1-ўрин  Акмалов Акром        “TEX POGRES SPORT” УК (Тошкент ш.)

2-ўрин  Янгибоев Тимур       “JAR”  (Тошкент ш.)

3-ўрин  Содиқов Асадбек     “TEX POGRES SPORT” УК (Тошкент ш.)

18 ёшдан катта бўлган ўсмир ёшлар ўртасида F-1- D синфи бўйича:

1-ўрин  Мирзажонов Равшан “М.Улуғбек ЎСТК”  УК (Тошкент ш.)

2-ўрин  Азимов Илёсхон        “TEX POGRES SPORT” УК (Тошкент ш.)

3-ўрин  Юндин Виктор          “М.Улуғбек ЎСТК”  УК (Тошкент ш.)

Тошкент шаҳар очиқ Кубогининг биринчи босқичи

 мусобақасининг жамоавий натижалари:

1-ўрин  “TEX POGRES SPORT” УК (Тошкент ш.)

2-ўрин  “М.Улуғбек Ўқув спорт техника клуби” (Тошкент ш.)

3-ўрин   “JAR”  (Тошкент ш.)

4-ўрин   Баркамол авлод болалар маркази (Тошкент ш. Юнусобод т.)

5-ўрин   “Сергели Ўқув спорт техника клуби” (Тошкент ш.)

6-ўрин   Баркамол авлод болалар маркази (Тошкент ш. Сергели т.)

Ёшларимиз олдиндан олий ўрин учун тинимсиз меҳнат қилишгани ва изланишгани мусобақа давомидаги саъй харакатларидан яққол сезилиб турди. Мусобақа ғолибларига “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.  

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree