Аввалги сайт     

Спорт

Декабрь 20th, 2016

Универсиада

Декабрь 20th, 2016

Енгил атлетика

Декабрь 20th, 2016

Болалар спорти

Декабрь 20th, 2016

Картинг

Декабрь 20th, 2016

“Заҳириддин Муҳаммад Бобур – буюк давлат арбоби ва шоир”

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро вилоят кенгаши томонидан Буюк мутафаккир шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан “Заҳириддин Муҳаммад Бобур – буюк давлат арбоби ва шоир” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

Тадбирни “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши раиси О.Қудратов сўзга чиқиб очиб берди. Ташкилот масъул ходимлари Б.Сайидов, М.Ашурова, У.Кульяновалар Заҳириддин Бобур фаолияти ва унинг ижодидан шеърий мисралар келтирдилар.

Тадбир давомида сўзга чиқганлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган “Бобурнома” асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келди. Бобурнинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, “Мубаййин” (“Баён этилган”), “Хатги Бобурий”, “Ҳарб иши”, Аруз ҳақидаги рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.

Тадбир сўнгида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида махсус видеоролик намойиш этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree