Аввалги сайт     

Спорт

Декабрь 20th, 2016

Универсиада

Декабрь 20th, 2016

Енгил атлетика

Декабрь 20th, 2016

Болалар спорти

Декабрь 20th, 2016

Картинг

Декабрь 20th, 2016

Андижонда йил якунлари бўйича юқори натижаларга эришган спортчилар тақдирланди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши томонидан Андижон вилоят ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Олимпия қўмитасининг Андижон вилоят ҳудудий бўлими, “Нуроний” жамғармаси Андижон вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан хамкорликда спортнинг техник ва амалий турлари бўйича юқори натижаларга эришган спортчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

 

“Ватанпарвар” ташкилоти Андижон бирлашган техника мактаби фаоллар залида ташкил этилган тадбирда 2017 йил давомида ўтказилган Республика ва халқаро спорт мусобақаларида Ўзбекистон миллий ва вилоят терма жамоаси сафида юқори натижаларга эришиб, аҳоли айниқса, ёшлар ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш ва ривожланишига қўшган алоҳида хиссалари ҳамда фахрли ўринларни қўлга киритган 49 нафар спортчилар “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши томонидан тантанали тақдирланди. Спортчиларга махсус диплом ва эсдалик совғалар тақдим этилди.

Маросимда якунида спортчилар учун байрам дастурхони ва маданий дастур ташкил этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree