Аввалги сайт     

Спорт

Декабрь 20th, 2016

Универсиада

Декабрь 20th, 2016

Енгил атлетика

Декабрь 20th, 2016

Болалар спорти

Декабрь 20th, 2016

Картинг

Декабрь 20th, 2016

Спортнинг “Мотопойга” тури бўйича Сурхондарё вилоят Биринчилиги мусобақаси ўтказилди

“Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан Жарқўрғон туманида жойлашган “Қизилмозор” мототрассасида спортнинг “Мотопойга” тури бўйича вилоят Биринчилиги ва Чемпионати мусобақаси ўтказилди. Мусобақада вилоят туманларидан 38 нафар спортчилар иштирок этишди.

 

Мусобақа Низомига асосан 65 см3, 85 см3, 125 см3, 350 см3, 500 см3, 750 см3 хажмли мотоциклларда мусобақалар ўтказилди.

Сурхондарё вилояти Биринчилиги ва Чемпионати мусобақасида қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳслар якунига кўра Ҳакамлар ҳайъати қарорига мувофиқ мусобақа натижалари қуйидагича этиб белгиланди:

65 см3 хажмли мотоциклда:

1-ўринни Ангор туман ЎСТК жамоаси спортчиси Абдузоиров Азмиддин;

2-ўринни Узун туман ЎСТК жамоаси спортчиси Мамасаидов Зухриддин;

3-ўринни Денов автомобиль мактаби жамоаси спортчиси Йўлдошев Рамзиддинлар эгаллашди.

85 см3 хажмли мотоциклда:

1-ўринни Денов автомобиль мактаби жамоаси спортчиси Умаров Жавлонбек;

2-ўринни Ангор туман ЎСТК жамоаси спортчиси Зоиров Суннатбек;

3-ўринни Узун туман ЎСТК жамоаси спортчиси Абдурахмонов Шохруҳлар эгаллашди.

125 см3 хажмли мотоциклда;

1-ўринни Узун туман ЎСТК жамоаси спортчиси Ибрагимов Рауф;

2-ўринни Ангор туман ЎСТК жамоаси спортчиси Бойматов Рахмат;

3-ўринни Термиз автомобиль мактаби жамоаси спортчиси Шодибоев Раманлар эгаллашди.

350 см3 хажмли мотоциклда;

1-ўринни Ангор туман ЎСТК жамоаси спортчиси Маманазаров Жасур;

2-ўринни Термиз автомобил мактаби жамоаси спортчиси Поневин;

3-ўринни Денов автомобил мактаби жамоаси спортчиси Хўжаниязов Бахтиёрлар эгаллашди.

500 см3 хажмли мотоциклда:

1-ўринни Музработ туман ЎСТК жамоаси спортчиси Шукуров Равшан;

2-ўринни Узун туман ЎСТК жамоаси спортчиси Ибрагимов Румин;

3-ўринни Шўрчи туман ЎСТК жамоаси спортчиси Тоғаев Зиёдуллолар эгаллашди.

750 см3 хажмли мотоциклда:

1-ўринни Ангор Ўқув спорт техника клуби жамоаси спортчилари Қорақулов Хамид, Очилов Содиқ;

2-ўринни Музработ Ўқув спорт техника клуби жамоаси спортчилари Шукуров Рашид, Сулаймонов Бобо;

3-ўринни Денов автомобиль мактаби жамоаси спортчилари Алимов Гулмирза, Иващенко Евгенийлар эгаллашдилар.

Мусобақа якунига кўра умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни Ангор туман ЎСТК, 2-ўринни Узун туман ЎСТК, 3-ўринни Термиз автомобиль мактабининг жамоалари эгалладилар.

Мусобақада ғолиб бўлган жамоа ва спортчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилоят кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгашининг совғалари топширилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree