Аввалги сайт     

Спорт

Декабрь 20th, 2016

Универсиада

Декабрь 20th, 2016

Енгил атлетика

Декабрь 20th, 2016

Болалар спорти

Декабрь 20th, 2016

Картинг

Декабрь 20th, 2016

“Мега спорт” мусобақаси қизғин бахсларга бой бўлди

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона бирлашган техника мактаби томонидан Олий таълим муассасалари ва Фарғона бирлашган техника мактаби курсантлари ўртасида “Мега спорт” мусобақалари ташкил этилди. Мусобақа иштирокчилари тўсиқлардан ўтиш, “Ҳаво милтиғидан ўқ отиш” ҳамда 700 метр масофага эстафета кўринишида югуриш бўйича ўзаро беллашдилар.

 

Мусобақа якунига кўра

Биринчи ўринни – Фарғона политехника институти жамоаси;

Иккинчи ўринни – Фарғона бирлашган техника мактаби жамоаси;

Учинчи ўринни  – Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали қўлга киритдилар.

Мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчиларга “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят кенгашининг эсдалик совғалари ва дипломлари топширилди. Ўтказилган мусобақада жами 122 нафар ёшлар иштирок этдилар.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree