Аввалги сайт     

Спорт

Декабрь 20th, 2016

Универсиада

Декабрь 20th, 2016

Енгил атлетика

Декабрь 20th, 2016

Болалар спорти

Декабрь 20th, 2016

Картинг

Декабрь 20th, 2016

“Буюк йўлбошчимиз хотираси мангу барҳаёт”

Истиқлол йилларида мамлакатимиз эришган барча ютуқ ва марралар Биринчи Президентимиз номи ва фаолияти билан боғлиқ. Ислом Каримов Ўзбекистонни мустақил, жаҳонда ўз ўрни ва сўзига эга давлатга айлантирди. Биринчи Президентимизнинг мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, давлатимиз тараққиёти йўлида юксак фидойилик кўрсатиб меҳнат қилгани халқимиз учун ибрат намунаси бўлиб қолди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрида имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатимизнинг барча жабҳаларида хотира тадбирлари, маънавий-марифий кечалар уюштирилмоқда.  

Шу жумладан, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Тошкент шаҳар ташкилоти тизимида ҳам бир қанча маънавий-марифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Шунингдек, Тошкент шаҳар ташкилотида ҳам “Буюк йўлбошчимиз хотираси мангу барҳаёт” шиори остида маънавий-марифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар кенгаши ишчи-ходимлари ва тасаруффидаги ташкилотларининг маънавият, ташкилий оммавий ишлари ва ҳарбий ватанпарварлик тарғиботи бўйича бошлиқ ўринбосарлари иштирок этдилар.

Мазкур хотира тадбирида Тошкент шаҳар Кенгаши раиси А.Максудов буюк йўлбошчимиз давлат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди Ислом Каримовнинг бугунги авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш йўлидаги машаққатли меҳнатлари барчага ибрат ва намуна бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди. У инсон ўзининг серқирра ва сиёсий фаолиятининг, олийжаноб ва инсоний фазилартлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди. – дейди А.Максудов.

Шундан сўнг Кенгаш раиси ўринбосари У.Джўраев сўзга чиқиб биринчи Президентимизнинг залворли ҳаёт йўли, мамлакатимиз тақдирига дахлдор буюк ишлари, миллий тарихимизда қолдирган чуқур ва ўчмас излари ҳақида йиғилганларга маъруза қилди. Тадбир иштирокчилари биринчи Президентимиз шарафига илиқ сўзлар айтиб ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Тадбир сўнгида Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган хужжатли фильм намойиш этилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree