Аввалги сайт     

Спорт

Декабрь 20th, 2016

Универсиада

Декабрь 20th, 2016

Енгил атлетика

Декабрь 20th, 2016

Болалар спорти

Декабрь 20th, 2016

Картинг

Декабрь 20th, 2016

Биринчи Президентимиз ҳамиша қалбимизда!

Мамлакатимиз мустақиллиги асосчиси, Ўзбек халқининг фахри, рўйи замин сайқали - Самарқанд фарзанди, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотираси бугунги кунда ҳар бир юртдошимиз кўнглининг туб-тубигача сингиб кетган.
У инсон хотирасини ёд этиб “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилояти кенгаши жорий йилнинг 26 январь куни бирлашган техника мактабида “Биринчи Президентимиз ҳамиша қалбимизда” мавзусида вилоят кенгаши ва қуйи ташкилот ходимлари иштирокида тадбир ташкил этилди.

Тадбирни Самарқанд вилоят кенгаши раиси, полковник И.Рузиев очиб бериб И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилишидаги ўрни ҳамда бугунги кунгача босиб ўтган йўлига тўхталиб ўтди.
Шунингдек, биринчи Президентимизнинг ташаббуси билан 1991 йил 23 ноябрда “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил этилганлиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Вилоят кенгаши раиси ўринбосари М.Усмонов ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раиси ўринбосари А.Улуғмуродов эса йиғилганларга кенг аҳоли қатлами, ёшларимиз учун марҳум Президентимизнинг кўрсатган эътибори ҳамда ҳаёт йўли тўғрисида йиғилганларга тўҳталиб ўтди.
Тадбир якунида И.А.Каримовнинг ҳаёт йўлига бағишланган ҳужжатли фильм намойиши бўлиб ўтди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree