Аввалги сайт     

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаш раисининг виртуал қабулхонаси

Ҳурматли фойдаланувчилар!


Сизга Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий кенгаши раисига бевосита электрон тарзда мурожаат йўллаш имконияти тақдим этилмоқда. Шу билан бирга, Сизнинг юбораётган мурожаатингиз расмий мақомга эга эканлигини ҳам эслатиб ўтамиз. Шу сабабли, Сиздан қуйидагиларни унутмаслигингизни сўраймиз:

1. Жисмоний шахс сифатида мурожаат йўлласангиз, фамилиянгиз (исмингиз отангизнинг исми), яшаш жойингиз ҳақида маълумот ҳамда мурожаатингиз моҳияти баён этилган бўлиши шарт. Юридик шахс сифатида мурожаат йўлласангиз юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва мурожаатнинг моҳияти баён этилиши талаб этилади.

2. Эътибор беринг! Туҳмат, ҳақорат сўзлар ва ёлғон хабар берувчи мурожаатларни тақдим этиш мумкин эмас.

3. Шунингдек, қуйидаги ҳолатларда мурожаатларингиз кўриб чиқилишини рад этиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз: одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар (бемаъни ёҳуд ҳақоратли иборалар, таҳдидлар мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва шунга ўхшаш мурожаатлар); мурожаат матнида тушунарсиз қисқартиришлар ёки реклама материаллари мавжуд бўлган таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожаатлар.

4. Шунингдек, фойдаланувчининг бир неча бор битта масала бўйича жавоб берилмаган мурожаатини қайта юборилганда агар унда янги важлар ёки ҳолатлар келтирилмаган бўлса мурожаат қайта кўриб чиқилмайди.


Мазкур шартлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигидан келиб чиқиб ўрнатилган.

Барча қаторлар тўлдириши шарт

captcha
Powered by BreezingForms
We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree