Аввалги сайт     

Ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи

20 Декабрь 2016

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти уюшган фуқароларнинг оммавий-мудофаа, спорт-техник ва ватанпарварлик борасидаги умумий манфаатларини ҳимоя қилиш ва Ташкилотнинг уставда белгиланган мақсадларига эришиш учун биргаликдаги фаолият асосида ташкил этилган жамоат бирлашмаси ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади. Унинг Устави 2013 йил 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қайта рўйхатга олинган.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг мақсади Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари мудофаа қудратини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, ёшлар ва фуқароларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш, ташкилот тизимида ёшлар ва фуқаролар ўртасида Ватанни ҳимоя қилиш ҳақидаги ғояларни тарғиб этиш ва ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш каби вазифаларни бажаришда давлат ташкилотларигакўмаклашишдан иборат.

Ташкилот зиммасидаги мақсадларга эришиш учун қуйидаги асосий вазифаларни:

- Қуролли Кучлар учун ҳарбий техника мутахассислари, халқ хўжалиги учун оммавий касб ходимларини тайёрлаш;

- мамлакатда спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш ва оммалаштириш;

- ҳокимликлар, давлат, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ёшлар ва фуқароларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда иштирок этиш, турли ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ташкил этишни амалга оширади.

Ташкилотнинг ҳарбий ватанпарварлик, оммавий ташкилий ишлари фаолияти унинг Устави, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунларини, Президент Фармонлари ҳамда ҳукумат қарорлари, миллий истиқлол ғоялари асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Уставини тан олувчи, Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга етган ва аъзолик бадалларини мунтазам тўлаб турувчи фуқаролари ташкилотга ихтиёрий равишда аъзо бўлишлари мумкин.

Ташкилот аъзолигига қабул қилиш номзоднинг ёзма аризасига биноан амалга оширилади.

Тизимдаги ташкилотларда 5 нафардан ортиқ бўлган ташкилот аъзоларидан иборат бошланғич ташкилотлари тузилади. Камида беш нафар фуқаронинг ташаббусига кўра фуқароларнинг иш жойларида, ўқиш ёки яшаш жойларида ташкилотнинг бошланғич ташкилотлари тузилиши мумкин.

“Ватанпарвар” ташкилоти Бошланғич ташкилотининг асосий фаолият турлари қуйидагилардан иборат:

- ҳокимликлар, давлат, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ёшлар ва фуқароларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда иштирок этиш, турли ҳарбий-ватанпарварлик тарғиботи тадбирларини ташкил этиш;

- ташкилот аъзоларини, ёшлар ва фуқароларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни йўлга қўйиш, улар ўртасида оммавий-ташкилий, спортнинг техник ва амалий турларини оммавийлаштириш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилишини назорат этиш;

- оммавий ахборот воситалари, кўргазмали чиқишлар, хайрия тадбирлари орқали ташкилотнинг Ўзбекистон равнақига қўшаётган ҳиссасини оммалаштириш.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамкорлигида “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўсмирларни Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматга ва ҳарбий билим юртларига ўқишга киришга тайёрлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилиб келинаётган “Шунқорлар” ҳарбий спорт мусобақаси кўплаб ёшларимизнинг севимли мусобақасига айланди. Унда ҳар йили ўрта-махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида таълим олаётган минглаб ўқувчилар қатнашмоқдалар. Мазкур мусобақалар ўқувчиларнинг жанговорлик ва ҳарбий-спорт чиниқувларидан ташқари ҳарбий-ҳуқуқий билимларининг ошиб боришига хизмат қилмоқда.

Чегара қўшинлари ташаббуси билан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамкорлигида бир анъанага асос солинди. Бу – “Ёш чегарачилар” ҳарбий ватанпарварлик мусобақаси бўлиб, унинг асосий мақсади ёшларни чегара қўшинларида хизматни ўташ, ҳарбий билим юртларига ўқишга киришга руҳан ва жисмонан тайёрлаш, чегара қўшинларига кўмаклашувчи отрядлар таркибида чегараолди ҳудуди доирасида Давлат чегарасини ҳимоя қилишда ихтиёрийлик асосида иштирок этиш, ёшларда Давлат чегараларига нисбатан ҳурмат туйғусини шакллантиришдан иборатдир. Мазкур мусобақа юртимиз чегараолди ҳудудларининг умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган кўплаб ёшларни қамраб олмоқда.

Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва аҳоли ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик ишлари самарадорлигини ошириш, ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, шунингдек спортнинг техник ва амалий турларини янада оммалаштириш мақсадида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри 2014 йил 25 март куни илк маротаба “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий Кенгаши ва Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳамда Мудофаа вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ, Жангчи фахрийлар (Байналминалчилар) “VETERAN” бирлашмаси иштирокида “Биз ватанпарварлармиз!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик, оммавий спортга йўналтирилган ёшлар Фестивали ўтказилди.

Фестивал анъана тусига кириб, республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам уюштириб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони асосида ҳар йили анъанавий тарзда ташкил этиладиган Ватан ҳимоячилари куни байрами доирасида ўтказиладиган ватанпарварлик ойлиги кунларида кўплаб маънавий-маърифий, ҳарбий ватанпарварлик тарғиботи тадбирлари юқори савияда ўтказиб келинмоқда.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree