Аввалги сайт     

«Ватанпарвар» ташкилоти тизимида оммавий касб ходимларини тайёрлаш

20 Декабрь 2016

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисидаги 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 31 декабрдаги 325-сонли ҳамда 1995 йилдаги 401-сонли қарорлари асосида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курслари бўйича турли тоифаларда ўқитиш амалга оширилади.

Шунингдек ташкилот томонидан, хусусий шакли кимга қарашлигидан қатъий назар автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини ташкилот ва муассасаларда 30 соатлик дастур бўйича қуйидаги муддатларда ўқув курслари ўтказилади:

- йўловчиларни ташиш билан шуғулланадиганлар – бир йилда бир марта;

- юк ташиш билан шуғулланидиганлар – бир йилда икки марта.

Автранспорт воситалари ҳайдовчиларини ўқитиш Олий ва ўрта махсус таъли вазирлиги томонидан 2013 йил 20 декабрдаги 484-сонли буйруғи билан тасдиқланган Дастурлар асосида аалга оширилади.

Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича барча тоифада ҳайдовчиликка ўқитишга қуйидаги шартларга жавоб берадиган шахслар жалб этилади:

- соғлигининг махсус тиббий талабларга тўғри келиши;

- маълумоти умумий ўртадан кам бўлмаган;

- ёшининг белгиланган тартибда қуйидаги тофалар бўйича:

«А» - 16 ёшга етганлар

«В» ва «С» - 18 ёшга етганлар

«D» - 21 ёшга етганлар.

Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича талаб этиладиган ҳужжатлар

«А», «В» ва «С» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчилигига номзодларни тайёрлаш ва «С», «D» ва «Е» тоифаларига қайта тайёрлаш бўйича қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:

- ташкилот томонидан берилган йўлланма (ўқитиш учун ташкилотдан йўналтирилган шахслар учун);

- талаб бўйича белгиланган тоифага яроқлилиги тўғрисидаги махсус тиббий маълумотнома;

- 3х4 ўлчамдаги 3 дона расм (ҳайдовчиликка номзодлар фуқаролик кийимида расмга тушган бўлиши шарт);

- маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси;

- паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат.

Автотранспорт воситаларини бошқариш учун «С» ва «Е» тоифаларига ҳайдовчиларни қайта тайёрлашда мос равишда «В», «ВС» ва «ВD» тоифалар бўйича ҳайдовчилик гувоҳномалари талаб этилади.

«D» тоифадаги ҳайдовчиликка белгиланган тартибда бошқариш ҳуқуқини бериш учун қайта тайёрлашда, узлуксиз 3 йиллик ҳайдовчилик стажи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат талаб этилади.

Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқиш учун тўлов тартиби

Ўқиш учун пул тўлаш белгиланган тартибда “Ватанпарвар” ташкилоти муассасаси ва жисмоний шахс ёки тўловни амалга оширувчи хўжалик субъектлари ўртасида тузилган шартнома асосида нақд пул, пластик ёки корпоратив карточка орқали ҳамда пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Ўқиш учун тўловлар гуруҳ йиғилиб қайд этишдан олдин 50 фоиз олдиндан тўлаш, қолган қисмини ўқиш даврининг биринчи ярми давомида амалга оширилади.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree