Аввалги сайт     

Самарқанд шаҳрида авто ва кемамодел бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги мусобақалари ташкил этилди

Июль 21st, 2017
Самарқанд шаҳрида авто ва кемамодел бўйича Ўзбекистон чемпионати ва ...

“Ҳаво қуролидан ўқ отиш” спорт тури бўйича Фарғона вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди

Июль 21st, 2017
“Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини ...

Бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган ўқув-семинар ўтказилди

Июль 07th, 2017
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон ...

Картинг спорт тури бўйича Қорақалпоғистон Республика ҳудудий босқичи ўтказилди

Июнь 30th, 2017
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг ...

Самарқанд шаҳрида авто ва кемамодел бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги мусобақалари ўтказилди. Автомодел бўйича мусобақалар “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд бирлашган техника мактабида, кемамодел бўйича мусобақалар Самарқанд шаҳридаги “Афсона” сув ҳавзасида бўлиб ўтди. Авто ва кемамодел бўйича Ўзбекистон чемпионати ва биринчилиги мусобақаларида жами 100 нафарга яқин спортчилар қатнашди.

Мусобақаларнинг тантанали очилиш маросими Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 1-сон академик лицейида бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Самарқанд вилоятлари спортчилари ва мусобақалар Ҳакамлар ҳайъати аъзолари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят кенгаши раиси Т.Илиев, раис ўринбосарлари Ф.Джалилов, М.Усмонов, вилоят кенгаши тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

“Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора–тадбирлар Дастури”нинг 83-банди ижросини таъминлаш орқали, спортнинг техник ва амалий турларини янада оммавийлаштириш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни руҳий ва жисмоний тайёргарликларини ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш, шунингдек, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Қўқон автомобиль мактаби негизида “Хаво қуролидан ўқ отиш” спорт тури бўйича Вилоят биринчилиги мусобоқасини ўтказилди.

Ўтказилган мусобақада жами 18 та жамоадан 58 нафар спортчилар иштирок этдилар.

“Ватанпарвар” ташкилоти Бухоро вилоят техник ва амалий спорт турлари марказига қарашли ўқ отиш тири негизида Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Ҳаволи қуролдан ўқ отиш” спорт мусобақаси бўйича вилоят босқичи ўтказилди. Мусобақада 10 та жамоа қатнашиб, 40 тадан ортиқ спортчилар куч синашдилар.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилоят кенгаши томонидан бошланғич ташкилот кенгаши ва унинг раиси фаолиятини ташкил этиш, аъзолар ҳисобини олиб бориш ва аъзоликдан чиқариш, аъзолик гувоҳномаларини тантанали топшириш маросимларини ташкил этиш мақсадида “Ватанпарвар” вилоят кенгаши фаоллар залида Андижон вилоят ташкилоти тасарруфидаги ўқув муассаса раҳбарлари, ЎСТК бошлиқлари, ташкилот раҳбарларининг ўринбосарлари, бош ҳисобчилар ҳамда мутассадилар иштирокида бир кунлик ўқув амалий машғулот ташкил этилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Қорақалпоғистон ташкилоти Қунғирот тумани ўқув спорт техника клубида Картинг спорт тури бўйича Қорақалпоғистон Республика ҳудудий босқичи ўтказилди.

Мусобақани ўтказишдан мақсад “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 83-банди ижросини таъминлаш орқали, спортнинг техник ва амалий турларини янада оммавийлаштириш, ёшларда ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, уларнинг руҳий ва жисмоний тайёргарликларини ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш, шунингдек, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳисобланади.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree