Аввалги сайт     

Пневматик милтиқдан ўқ отиш спорт тури бўйича Қорақалпоғистон Республика ҳудудий босқичи ўтказилди

Июнь 23rd, 2017
“Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини ...

Спортнинг “Хонада учувчи авиамодел” тури бўйича Сурхондарё вилоят мусобақаси ўтказилди

Июнь 23rd, 2017
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ...

Пневматик қуролдан ўқ отиш бўйича Республика биринчилигининг Самарқанд вилоят босқичи ўтказилди

Июнь 22nd, 2017
Ёшлар ўртасида спортнинг ўқ отиш турини ривожлантириш, уларнинг бўш ...

“Хона авиамодел” спорт тури бўйича Фарғона вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди

Июнь 20th, 2017
“Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини ...

“Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбмрлар Дастури”нинг 83-банди ижросини таъминлаш орқали, спортнинг техник ва амалий турларини янада оммавийлаштириш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг руҳий ва жисмоний тайёргарликларини ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш, шунингдек, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Қорақалпоғистон кенгаши Нукус автомобиль мактабида “Пневматик милтиқдан ўқ отиш спорти” бўйича Қорақалпоғистон Республика ҳудудий босқичи ўтказилди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан Сурхондарё вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон “Камолот” ЁИҲ Сурхондарё вилоят кенгаши, Сурхондарё вилоят Жисмонитй тарбия ва спорт бошқармаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармалари билан “Ёшлар ўртасида техник ва амалий спорт турлари бўйича вилоят мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” тузилган Қўшма қарорга асосан Бойсун туманидаги Болалар спортини ривожлантириш спорт мажмуасида спортнинг “Хонада учувчи авиамодел” тури бўйича вилоят мусобақаси ўтказилди.

Мамлакатимизда кенг ношонланиб келинаётган  27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати ҳар йили республикамизнинг турли ҳудудларида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида спорт мусобақалари, давра суҳбати, ижодий учрашувлар ташкил этиш анъанага айланган.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари маркази ҳам анъанага мувофиқ журналистлар ўртасида пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича мусобақа ташкил этишни режалаштирмоқда.

Ёшлар ўртасида спортнинг ўқ отиш турини ривожлантириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спортнинг мазкур турига ёшларни янада кенг жалб этиш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилоят техник ва спортнинг амалий турлари маркази тир залида вилоят биринчилиги ташкил этилди. Мусобақада 18 ёшгача бўлган 48 нафар ўғил-қизлар иштирок этишди.

“Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”нинг 83-банди ижросини таъминлаш орқали, спортнинг техник ва амалий турларини янада оммавийлаштириш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни руҳий ва жисмоний тайёргарликларини ошириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш, шунингдек, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Ватанпарвар” ташкилоти Фарғона вилоят кенгаши, Фарғона вилоят жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Фарғона вилоят кенгаши, Фарғона вилоят жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар  спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан Қўқон автомобиль мактаби негизида “Хона авиамодел” спорт тури бўйича Вилоят биринчилиги мусобоқасини ўтказилди.

We use cookies to improve our website. Cookies used for the essential operation of this site have already been set. For more information visit our Cookie policy. I accept cookies from this site. Agree